Ямаль "Севилья"га қарши баҳсда майдонга тушадими?

Aslanov Jasurbek
19 окт 2024, 17:41
Ханс-Дитер Флик Ламин Ямалнинг "Барселона"нинг навбатдаги баҳсларига тайёрлиги ҳақида гапирди.

17 ёшли вингер Данияга қарши Миллатлар лигаси ўйинида олган жароҳати туфайли Испания терма жамоаси тасарруфини муддатидан аввал тарк этган эди.

"Эртага "Севилья"га қарши ўйнаймиз ва майдонда энг яхши ўн бир нафар футболчи бўлади.

Таътил Ямаль фойдасига ишлайди. Испания терма жамоаси мураббийига раҳмат, у бизга ёрдам берди. Ламин ўйнашга тайёр" - деди "Барселона" устози.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca