UZ

Сўнгги янгиликлар

16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4

Анвар Бердиев: "Ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди"

Про-лиганинг 16-туридан ўрин олган "Хоразм"-"Шўртан" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув оғир ўтди. Жамоамиз аъзолари охиригача курашиб, бир очкони қўлга киритишди. Таъкидлаш жоиз, бу ўйинда мағлуб бўлишимиз ёки ютишимиз ҳам мумкин эди. Сўнги дақиқаларда ҳар икки жамоа дарвозаси ёнида жуда хавфли вазиятлар юзага келди. 

- Жамоангиз бугун ҳимоявий футбол намойиш этгандек кўринди. Бу ўйиндан келиб чиқиб танланган услуб эдими? 

- Ҳимоядан ўйнадик демаган бўлардим. Биз мезбонларнинг ҳужумларини қайтариш учун ҳаракат қилдик ва қарши ҳужумларда имкониятларимизни қидирдик. Голли вазиятларимиз бўлди, бироқ фойдалана олмадик. Мухлисларбоп ўйин бўлди, вазиятларни таҳлил қилиб, навбатдаги учрашувларга тайёрланишда давом этамиз. 

- "Шўртан" жамоасининг мақсади нимага қаратилган? 

- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқишни мақсад қилганмиз. Кузда, мавсум якунида турнир жадвалидаги ўрнимизни таҳлил қиламиз. 

- Жасур Холтўраевнинг ўйини ҳақида фикрингиз? 

- Жасур Холтўраев вазиятларда ютқазгиси келмайди. Майдонда агрессив, майдон ташқарисида эса жуда хотиржам футболчи. Унинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилаяпман. 

- Шероз Жалолов нега захирада қолаяпти? 

- Шероз Жалолов яхши футболчи. Ҳимоядаги рақобатни янада кучайтириш учун таркибимизга жалб этганмиз. Навбатдаги ўйинларда албатта унга ҳам имконият берамиз.

- Ўзбек футболида кучли ҳужумчилар кам чиқаётганига сабаб нима деб ўйлайсиз? 

- Бу савол жуда кўп берилаяпти. Ҳозир бизнинг футболда ривожланиш бор. Академиялар ишлаяпти, иқтидорли ёшлар жуда кўп. Тез орада Холмуродов, Солиев, Исоқовлар каби кучли ҳужумчилар футбол жамоаларида пайдо бўлишига ишонаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика