UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  1 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  0 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  2 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  6 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  4 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  2 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  6

Анвар Бердиев: "Ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди"

Про-лиганинг 16-туридан ўрин олган "Хоразм"-"Шўртан" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув оғир ўтди. Жамоамиз аъзолари охиригача курашиб, бир очкони қўлга киритишди. Таъкидлаш жоиз, бу ўйинда мағлуб бўлишимиз ёки ютишимиз ҳам мумкин эди. Сўнги дақиқаларда ҳар икки жамоа дарвозаси ёнида жуда хавфли вазиятлар юзага келди. 

- Жамоангиз бугун ҳимоявий футбол намойиш этгандек кўринди. Бу ўйиндан келиб чиқиб танланган услуб эдими? 

- Ҳимоядан ўйнадик демаган бўлардим. Биз мезбонларнинг ҳужумларини қайтариш учун ҳаракат қилдик ва қарши ҳужумларда имкониятларимизни қидирдик. Голли вазиятларимиз бўлди, бироқ фойдалана олмадик. Мухлисларбоп ўйин бўлди, вазиятларни таҳлил қилиб, навбатдаги учрашувларга тайёрланишда давом этамиз. 

- "Шўртан" жамоасининг мақсади нимага қаратилган? 

- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқишни мақсад қилганмиз. Кузда, мавсум якунида турнир жадвалидаги ўрнимизни таҳлил қиламиз. 

- Жасур Холтўраевнинг ўйини ҳақида фикрингиз? 

- Жасур Холтўраев вазиятларда ютқазгиси келмайди. Майдонда агрессив, майдон ташқарисида эса жуда хотиржам футболчи. Унинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилаяпман. 

- Шероз Жалолов нега захирада қолаяпти? 

- Шероз Жалолов яхши футболчи. Ҳимоядаги рақобатни янада кучайтириш учун таркибимизга жалб этганмиз. Навбатдаги ўйинларда албатта унга ҳам имконият берамиз.

- Ўзбек футболида кучли ҳужумчилар кам чиқаётганига сабаб нима деб ўйлайсиз? 

- Бу савол жуда кўп берилаяпти. Ҳозир бизнинг футболда ривожланиш бор. Академиялар ишлаяпти, иқтидорли ёшлар жуда кўп. Тез орада Холмуродов, Солиев, Исоқовлар каби кучли ҳужумчилар футбол жамоаларида пайдо бўлишига ишонаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика