UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  10 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 19:20Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 3:0 (матнли трансляция)  31 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  11 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  7 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5

Анвар Бердиев: "Ёш футболчиларга имконият беришга қарор қилдик" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ёш футболчиларга имконият беришга қарор қилдик"

Про лига 19-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Истиқлол" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қийин бўлишини олдиндан билган эдик. Мазкур учрашувга кўпроқ ёш футболчиларни олиб келдик. Чунки қуйи тўртликда ўз мақсадимизга эришганимиздан сўнг ёшларга имкон беришни бошладик. Таркибимизда етти нафар 2001-2002 йилда туғилган футболчилар бор эди. Бу ёш футболчиларга мактаб ва дарс вазифасини ўтайди. "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Шароитларимиз яхши. Юқори тўртликка киришимиз учун тўплар нисбатига кўра "Динамо"дан ортда қолдик. Қайсидир маънода мотивация футболчига керак. Клубимиз раҳбарлари билан келишиб U18 жамоамиздаги ёш футболчиларни асосий таркибга жалб қилишга қарор қилдик. Лекин бу баҳона бўлмаслиги керак. Майдонга чиқдими ҳар бир футболчи ўзига юклатилган вазифани бажариши керак. Бошқа томондан қуйи тўртликда биринчи ўринни банд қилганимиз футболчиларга хотиржамлик берди. Кўрамиз ишлашда давом этамиз. Футболчилар қўлидан келганча ҳаракат қилишди. Мавсум якунлангач кейинги йилга тайёргарликни бошлаймиз",- дейди Анвар Бердиев.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика