Антони шамоллаб қолгани ҳақида: "Ҳаммаси кондиционерлар туфайли"
30 ноя 2022 17:46
Янгиликлар
Антони шамоллаб қолгани ҳақида: "Ҳаммаси кондиционерлар туфайли"
Антони Қатарда ўтаётган ЖЧ вақтида шамоллаб қолишига кондиционерлар сабаблигини айтмоқда.
Аввалроқ Бразилия ва "Манчестер Юнайтед" вингери грипп аломатлари кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
"Бироз қийналдик. Бир неча кун ўзимни ёмон ҳис қилдим ва бу вазиятни қийинлаштирди. Томоғим айниқса қаттиқ оғриди. Буларнинг барчаси кондиционерлар туфайли", – деди Антони.
22 ёшли футболчи Бразилиянинг икки ўйинида умумий 27 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Кейинги учаршув 2 декабрь куни Камерунга қарши бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар