UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  18 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  74 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Англия клуби кеча АПЛда гол урган аргентиналик футболчисининг мундиалга боришини истамаяпти Янгиликлар

Англия клуби кеча АПЛда гол урган аргентиналик футболчисининг мундиалга боришини истамаяпти

Аргентина ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичида Ўзбекистон билан рўбарў келади.

"Брайтон" клуби куни кеча Англия Премьер-лигасидаги илк голини "Ноттингем Форест" дарвозасига урган 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Факундо Буонаноттенинг Аргентина терма жамоаси сафида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш сўровини рад этмоқда. Бу ҳақда тележурналист Пабло Жиралт хабар берди.

Футболчи инглиз клубига январь ойида келиб қўшилганди. Қайд этилишича, терма жамоа бош мураббийи Хавьер Маскерано клуб раҳбарлари ва мураббийлар штаби билан учрашган.

Аргентина таркиб йиғишда қатор муаммоларга дуч келмоқда. Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси Алехандро Гарначо ва "Реал Мадрид" футболчиси Нико Пазнинг мундиалда иштирок этиши сўроқ остида турганлиги ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионатида Маскерано шогирдлари Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика