Англия ФА кутилмаган юриш қилмоқчи, Гвардиола инглизларни бошқариши мумкин
17 июл 2024 12:43
Янгиликлар
Англия ФА кутилмаган юриш қилмоқчи, Гвардиола инглизларни бошқариши мумкин
Англия футбол Ассосиацияси кутилмаган қадам ташлаши ва миллий терма жамоани бошқариш учун "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиолани таклиф қилиши мумкин.
Бу ҳақда "The Independent" нашри маълумот тарқатди.
Пепнинг "шаҳарликлар" билан келишуви кейинги ёзда ўз ниҳоясига етади. Англия терма жамоасини эса кузда Миллатлар лигаси ўйинлари кутмоқда, кейинги йил март ойида ЖЧ-2026 саралаш беллашувлари старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2024 финалида Испанияга мағлуб бўлганидан кейин истеъфога чиқарилмаган Гарет Саутгейт кеча ўз хоҳишига кўра терма жамоа бошқарувидан кетган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар