Англия ЕВРО-2016дан олдин яна бир йўқотишга дуч келадими?

Narzulla Saydullayev
27 май 2016, 10:43
"Манчестер Сити" ва Англия терма жамоаси аъзоси Фабиан Делф жароҳат олди.

Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон яқинда Делфни Европа чемпионатига бориши мумкин бўлган 26 футболчи орасига қўшди.

Кеча Делф жароҳат олди ва Австралияга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок эта олмади. Ходжсон Делф Манчестерда қолганини маълум қилди. Агар терма жамоа ярим ҳимоячиларидан кимдир жароҳат олсагина Фабиан Еврога бориши мумкин.

Евро-2016 саралашида Делф 6та ўйин ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Skysports.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›