UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Ўзбекистон — Ўмон 1:1 (Матнли трансляция)  204 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 19:28"Алавес" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28 18:23"Тоттенхэм" — "Борнмут" ва МЮ — "Бёрнли" ўйинлари учун таркиблар маълум  7 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  11 16:53EЧЛ умумий босқичи тақвими: ўйинлар 16 сентябрдан 28 январгача бўлиб ўтади. "Реал" "Атлетико" билан дербидан 2 кун ўтиб, 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади  10 15:2240 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирилди. Бруно, Феликс, Витинья, Далот ҳам рўйхатда  2 14:48Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади  3 14:41Расман: Нкунку "Челси"дан "Милан"га ўтди  2 14:12"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  0

Андрей Микляев: "Ўйин борасида ютқазмадик, шунчаки бугун бизнинг кун эмасди" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Ўйин борасида ютқазмадик, шунчаки бугун бизнинг кун эмасди"

"Локомотив" - "Ал Айн" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Микялев ўз фикрларини билдирди.


"Энг аввало рақибни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Гол ўйин тизгинини ўзгартириб юборди. Вазиятларимиз кўп бўлди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Ўйин сўнггида бор кучимиз билан олдинга ўтгандик. Агар голни биз биринчи бўлиб киритганимизда барчаси бошқача бўларди. Аммо, бундай жамоага қарши ўйнаш осон бўлгани йўқ. 

Мухлисларга албатта миннатдорчилик билдириб қоламан.

Ўйин борасида ютқазганимиз йўқ. Айтганимдек, бугун бизнинг кунимиз эмасди. 

Олег Зотеев? Унинг жароҳати бор эди. Таваккал қилишни истамаганимиз учун уни асосий таркибда майдонга туширмадик. 

Афсуски, ҳужумчимиз Степанович кутилмаганда жароҳат олди. Бугун қўл остимиздаги имкониятларимиздан фойдаландик. Албатта, жамоа сафида тажрибали ҳужумчи бўлгани яхши.

Майдон сифати? Йигитлар бу борада ҳеч қандай шикоят қилмадилар. Рақиб футболчилари ҳам ўз ўйинларини кўрсатишди деб ўйлайман.

Яна бир маротаба қўллаб-қувватловлар учун барча-барчага ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман", - дея матбуот анжуманидаги фикрларини якунлади Андрей Микляев.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика