UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  0 13:08U-17 Осиё Кубоги саралаш тизими: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди  0 12:44"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди?  1 12:22Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"  2 11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  0 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1 10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   1 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  4 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионидан енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  2 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  7 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  2 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  6

Андрей Микляев: "Истеъфо ҳақидаги савол менга эмас" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Истеъфо ҳақидаги савол менга эмас"

ОЧЛ 4-тури доирасидаги "Локомотив" - "Ал Дуҳаил" (1:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.

Нима ҳам дердим, агарда саволлар бўлса, марҳамат", - дея гап бошлади Андрей Микляев.

- ОЧЛда кетма-кет учинчи ўйинда мағлубият. "Локомотив"га нима бўлди?
- Демак "Локомотив"га маҳорат етишмаяпти. Учта ўйиндан иккитасини "Ал Дуҳаил"га ютқаздик. "Ал Дуҳаил" нафақат гуруҳ етакчиси, балки Осиёнинг энг кучли жамоаси десак ҳам муболаға бўлмайди. Айни пайтда "Ал Дуҳаил" жуда кучли, ўзининг оптимал спорт формасида. 9 йилдирки бу жамоа деярли бир хил таркибда ўйнамоқда, ўзаро тушуниш ва ўйин ташкил этиш юқори савияда. "Ал Дуҳаил" жисмоний жиҳатдан ҳам анча яхши формада эканлиги кўринди. Биз ҳам рақибни ўйинини ўрганиб, чуқур таҳлил қилгандик. Умуман олганда, бугунги бахсда уларни ўйин борасида биздан кучли деб айтмаган бўлардим. Иккита хато қилдик ва бу қимматга тушди.

- "Локомотив" ўрин олган "квартет" "ўлим" гуруҳи эмасди. "Локомотив" потенциал жиҳатдан бу рақибларга қарши бемалол рақобат туғдиришга қодир. Аммо 4-турдан кейинги ҳолат анча мушкул. Жамоанинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари жуда пасайиб кетди...
- Яна иккита ўйин бор. Ўша учрашувлардан кейин хулоса қилса бўлади. Назарий жиҳатдан ҳали имкониятларимиз мавжуд. Минимум имкониятдан максимум фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бугунги гуруҳдаги иккинчи баҳс қандай натижа билан тугашини кутамиз. Бу ҳам биз учун муҳим ўйинга айланмоқда.

- "Локомотив" гуруҳда қолиб кетса, унда мураббийлар штаби истеъфога чиқадими?
- Бу савол менга эмас. Клуб раҳбарияти бу саволга жавоб беради.

- Муҳаммадиев ўйинни тугатиб қўя олмасмиди?
- Мажбурий ўзгариш бўлди. Агарда Шуҳрат Муҳаммадиев ўйинни тугатиб қўя олганида уни алмаштирмаган бўлардик. Ҳозир барча айбни Салим Мустафоевга ағдармаслик керак. Ғалаба қозонганда жамоа ютади. Мағлубиятга ҳам бутун жамоаники. Биз ҳам жуда хафамиз. Аммо бу футбол. Футболда бу каби ҳолатлар учраб туради. Мағлубият футболнинг бир бўлаги.

- "Локомотив" биринчи бўлимнинг охирги 20 дақиқасини ажойиб ўтказди. Нега танаффусдан кейин жамоа эрта ҳимояга ўтиб олди?
- Чунки 90 дақиқа давомида рақибга нисбатан фаол прессинг қўллашнинг имкони йўқ. Шу боисдан ҳам иккинчи бўлимда ҳисобдан келиб чиқиб ўйнадик. Биз ҳам футболчиларга кўпроқ қарши ҳужумларга ўтиш кераклигини айтдик.

- Нивалдо ўйинни бошланғич таркибда бошлашга тайёр эмасмиди?
- Йўқ, Нивалдо ҳали жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган. Бугун уни асосий таркибда қўйганимизда бу жуда катта таваккал бўларди. Чунки биргина нотўғри ҳаракат билан 6 ойга сафдан чиқиш эҳтимоли мавжуд эди.

Рейтинг: -214   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика