UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  0 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  4 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  4 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  11 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  75 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  12 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  2 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  4 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  5 17:13United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигасига қуръа ташланди  7 17:11"Хоразм" Лерининг дубли эвазига Швейцария жамоасини мағлуб этди  5

Андрей Микляев: "Ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли"

Олий лиганинг 30-тур доирасидаги "Бунёдкор" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.


- Камдан-кам ҳолларда бир жамоа билан кетма-кет икки марта дуч келинади. Бугун деярли тенг ўйин гувоҳига айландик. Балки жамоалар ярим финал жавоб баҳси олдидан ўз карталарини очишни исташмагандир. Шу боисдан ўйин томошабоп бўлмади. Бугун бироз омадимиз чопди ва ғалабага эришдик. Ютиш ҳар доим ёқимли ва бу кайфиятни кўтаради. Футболчилар бугун мураббийлар штаби кўрсатмаларини тўлиқ бажаришди.

- Иккинчи бўлимда чемпионат тўпурари Абдухолиқов ўрнига аслида марказий ҳимоячи бўлган Ислом Тўхтахўжаевни ҳужумга қўйдингиз. Терма жамоада эса Ислом Тўхтахўжаевни бош мураббий қанот ҳимоясида ўйнатади.
- Темурхўжа Абдухолиқов узун мавсумни ўтказди ва олдинда бизни муҳим баҳс кутмоқда. Шу сабабдан Абдухолиқовга дам олиш имконини яратиб бердик. Ислом Тўхтахўжаев ўтган йиллардаги мавсумларда ҳам бу позицияда ўйнаган ва ҳужумчи ролида ёмон ҳаракат қилмайди. Бугун Исломни ҳужумга қўйишимизни вазият тақозо этди. Абдухолиқовни ўрнига Тўхтахўжаевдан бошқа футболчини қўйишнинг имкони йўқ эди.

- Нега энди, Марат Бикмаев ёки Қувондиқ Рўзиевни ҳам ҳужумга қўйса бўлардику? Ислом Тўхтахўжаев кўп гол уради, ҳа. Аммо у барибир марказий ҳимоячи саналади. Масалан Рамос ҳам кўп гол уради. Лекин "Реал"да ундан ҳужумчи сифатида фойдаланишмайдику.
- Тўғри, Ислом Тўхтахўжаев ҳужумчи эмас. Шунчаки бугун бошқа чорамиз қолмаганди. Қувондиқ Рўзиев эса узоқ муддатли жароҳатидан сўнг энди майдонга қайтди. Ҳа айтганча, ундан Мирзаевга голли узатма амалга оширгани аслида пас эдими ёки дарвоза томон берилган зарбамиди, шуни сўраш ёдимдан чиқибди.

- Артур Геворкян бугун марказий ярим ҳимояда ўйнади...
- Ҳа, бугун биз Артур Геворкянни ушбу позицияда кўришни истадик. Қандай ўйнади? Менимча, яхши. Ҳар ҳолда Геворкян марказда ўйинни бузиб қўйгани йўқ.

- Бу йилги ёдингизда қолган энг яхши учта учрашувни санаб бера оласизми?
- Асосан ОЧЛ доирасидаги ўйинларни айтишим мумкин. Умуман олганда қайсидир бир ўйинни ажратиб кўрсатиш қийин. Ҳар бир учрашув биз учун муҳим бўлди. Айниқса мавсум охирига келиб қолса ҳар қандай баҳс асабий ўтади.


- Жорий мавсумдаги энг яхши учта футболчиси деб кимларни айтган бўлардингиз?
- Мен ўзимни жамоамдаги футболчиларни алоҳида ажратиб кўрсатмайман. Уларнинг ҳаммаси энг яхшилар. Ҳужумда Элдор Шомуродов, ярим ҳимояда Жалолиддин Машарипов ва ҳимояда Юрица Бульят. Дарвозада эса Игнатий Нестеровни қайд этган бўлардим.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика