UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  73 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  0 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  12 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  2 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  47 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  21 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  9

Андрей Микляев: Азизбек Амонов “юлдузлик касали”га чалинмаслигига умид қиламан Янгиликлар

Андрей Микляев: Азизбек Амонов “юлдузлик касали”га чалинмаслигига умид қиламан

Бугун “Локомотив” Олий Лига-2017 биринчи даврасидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Муросасиз кўриниш олган беллашувда “темирйўлчилар” “Металлург” футболчиларини 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Локо” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Учрашув анча кескин курашларга бой тарзда ўтди. Рақиб ҳам асло бўш келмасликка уринди. “Металлург” сўнгги пайтларда мағлубиятга учрамасдан келаётган эди. Лекин биз ушбу жамоани мағлуб эта олдик.

Ўйин осон кечгани йўқ. Айниқса, жамоамизда жароҳат олганлар сони кўп экани ҳам бизга янада қийинчилик туғдирди. Лекин бугун майдонга чиққан йигитлар йўқ ўйинчиларнинг ўрнини билинтирмасликка уринишди.

Бугун ёш футболчи – Азизбек Амонов ўзидан ёмон таассурот қолдирмади. У дебют голини киритишга муваффақ бўлди. Агар у ўз устида ишлашдан тўхтамаса, ундан яхши савиядаги футболчи чиқади. Умид қиламанки, у “юлдузлик касали”га учрамайди.

Умуман олганда, биринчи даврани ёмон ўтказмадик. Бироқ баъзи учрашувларда кутилмаганда керакли очколарни бой бериб қўйдик. Энди иккинчи даврага ҳозирлик кўришни бошлаймиз. Таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкин. Ньоре Кризо биз кутгандек ўйин намойиш эта олмади. У билан хайрлашадиган бўлдик, - дейди тажрибали мутахассис.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика