UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  2 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  3 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  13 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  23

Андрей Микляев: "Ал Иттиҳод"нинг легионерларини ўрганиб чиқдик" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Ал Иттиҳод"нинг легионерларини ўрганиб чиқдик"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" учрашувидан олдин иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмда "Локомотив" устози Андрей Микляев ва ярим ҳимоячи Темур Кападзе қатнашди.

“Барчани янги мавсум бошланиши билан табрикламоқчиман. “Локомотив” эртага мавсумдаги илк учрашувни ўтказади. “Ал Иттиҳод”га қарши ўйинга тайёргарлик кўрдик. Уларни БААдаги йиғинини кузатдик. Плей-офф босқичидаги ўйинни томоша қилдик. Рақибдан кўра битта кўпроқ гол уришни истаймиз”, - дейди Андрей Микляев.

“Барча жамоаларимизга Осиё чемпионлар лигасида омад тилайман. Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасини ҳам Жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклайман. Эртанги ўйинга барча йигитлар тайёр ҳолатда. Бор кучимиз билан ўйнаймиз ва ғалаба қозонишга умид қиламиз. Биринчи ўйин жуда муҳим. Эртага бизни қўллаб-қувватлайдиган мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз”, - дейди Темур Кападзе.



- Рақиб мураббийи “Локомотив” ҳали расмий ўйин ўтказмагани уларга салбий таъсир қилиши мумкин деб айтиб ўтди. Бунга муносабатингиз?
Темур Кападзе:
- Бу ҳар йил бўладиган ҳолат. Араб клублари бу даврда ўйин борасида биздан устун бўлишади. Аммо биз ўз уйимизда ўйнаймиз. Шу боис ҳар бир қарич ер учун кураш олиб борамиз ва ғалаба қозонишга уринамиз.

- Рақибнинг легионерларини ўргандингизми?
- Албатта жамоа сафида 4 нафар легионер бор. Руминиялик ярим ҳимоячи Санмартен жуда тажрибали футболчи ҳисобланади. Венесуэлалик ҳужумчи Ривас 17та гол урганини биламиз.

- “Ал Иттиҳод” устози ғалаба учун келганини айтиб ўтди. Бу сизларга босим ўтказмайдими?
- Гуруҳ босқичида ҳар бир жамоа ғалаба учун ўйнайди. Бу табиий ҳолат. Биз ҳам ғалаба умидида майдонга тушамиз. Мақсадимиз гуруҳ босқичидан чиқиш.



- Эртанги ўйиндан олдин йўқотишлар йўқми?
- Алибоевда кичик жароҳат бор. Уни ўрнини боса оладиган футболчилар бор. Қолган барча ўйинга тайёр.

- Эртанги ўйиндан олдин мухлисларга тилакларингиз...
Темур Кападзе:
- Бизни келиб қўллаб қувватлашсин. Бизга бу катта куч беради. Агар стадионга кела олишмаса ТВ орқали бўлса ҳам дуо қилиб бизни қўллаб туришсин. Уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика