UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  5 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  4 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  3 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6

Андрей Фёдоров: "Асосийси мағлуб бўлмадик" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Асосийси мағлуб бўлмадик"

Ўзбекистон Суперлигаси 12-тури доирасида "Локомотив" - "Қизилқум" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Фёдоров ҳамда жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Икром Алибоев қатнашди.

- Асосийси бугунги учрашувда мағлубиятга учрамадик. Биз бунданда яхшироқ ўйнашимиз керак, бунга мажбурмиз. Бундай рақиблар билан баҳслардаги дуранг - бизни қониқтирмайдиган натижа десам нотўғри бўлмайди. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юбораётган ўйинлар бизда кўп кузатилмоқда. Унда рақиблар ҳимояда кўп сонли футболчилар билан ўйнашмоқда. Аммо айрим учрашувларда биз натижани қўлга кирита оляпмиз.


Бугун "Қизилқум" ҳимоясида футболчилар анчагина кўп бўлди. Улар ўз жарима майдонлари яқинида тартибли ўйин кўрсатишлари натижасида шогирдларим кўплаб зарбалар бера олишмади. Агарда рақиблар очиқроқ ўйин намойиш қилишса, зарбаларимиз ҳам кўпроқ бўларди.

Тўхтахўжаевнинг кичик жароҳати бор эди. Шу боисдан уни эртароқ алмаштирдик.

Албатта, ҳар доим янги футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олишга ҳаракат қиламиз. Улар бизнинг даражамиздан ҳам кучлироқ бўлиши керак.

Айни дамда барча легионерларимиз кучли. Нивалдо анча ўйинларни ўтказиб юборди ва шу сабабли унинг ўйинлари ўхшамаяпти. Чо Сук Жани ўз уйига кетказиб юбордик. У ҳам яхши савияли футболчи, бироқ у бегона давлат футболини, бегона тилни ўргана олмади. У ўз мамлакатини, яқинларини соғинди ва шу боисдан у раҳбариятга келиб, кетишини ва ўзининг ўрнига бошқа футболчи олиб келишни айтди.

Икром Алибоев: "Бугунги учрашув қийин бўлди. "Қизилқум" биз кутгандан ҳам яхшироқ ўйин намойиш қилди. Биз ўз ўйинимизни кўрсата олмаётган бир вақтда улар қарши ҳужумда бизни жазолашди. Бугун мағлубиятга тенг дурангни қайд этдик.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика