UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  3 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  8 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  97 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

Андрей Фёдоров: "Асосийси мағлуб бўлмадик" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Асосийси мағлуб бўлмадик"

Ўзбекистон Суперлигаси 12-тури доирасида "Локомотив" - "Қизилқум" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Фёдоров ҳамда жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Икром Алибоев қатнашди.

- Асосийси бугунги учрашувда мағлубиятга учрамадик. Биз бунданда яхшироқ ўйнашимиз керак, бунга мажбурмиз. Бундай рақиблар билан баҳслардаги дуранг - бизни қониқтирмайдиган натижа десам нотўғри бўлмайди. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юбораётган ўйинлар бизда кўп кузатилмоқда. Унда рақиблар ҳимояда кўп сонли футболчилар билан ўйнашмоқда. Аммо айрим учрашувларда биз натижани қўлга кирита оляпмиз.


Бугун "Қизилқум" ҳимоясида футболчилар анчагина кўп бўлди. Улар ўз жарима майдонлари яқинида тартибли ўйин кўрсатишлари натижасида шогирдларим кўплаб зарбалар бера олишмади. Агарда рақиблар очиқроқ ўйин намойиш қилишса, зарбаларимиз ҳам кўпроқ бўларди.

Тўхтахўжаевнинг кичик жароҳати бор эди. Шу боисдан уни эртароқ алмаштирдик.

Албатта, ҳар доим янги футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олишга ҳаракат қиламиз. Улар бизнинг даражамиздан ҳам кучлироқ бўлиши керак.

Айни дамда барча легионерларимиз кучли. Нивалдо анча ўйинларни ўтказиб юборди ва шу сабабли унинг ўйинлари ўхшамаяпти. Чо Сук Жани ўз уйига кетказиб юбордик. У ҳам яхши савияли футболчи, бироқ у бегона давлат футболини, бегона тилни ўргана олмади. У ўз мамлакатини, яқинларини соғинди ва шу боисдан у раҳбариятга келиб, кетишини ва ўзининг ўрнига бошқа футболчи олиб келишни айтди.

Икром Алибоев: "Бугунги учрашув қийин бўлди. "Қизилқум" биз кутгандан ҳам яхшироқ ўйин намойиш қилди. Биз ўз ўйинимизни кўрсата олмаётган бир вақтда улар қарши ҳужумда бизни жазолашди. Бугун мағлубиятга тенг дурангни қайд этдик.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика