Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
25 июл 13:22
Янгиликлар
Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
"Ювентус" собиқ устози Андреа Пирло Дубайнинг "Юнайтед" жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллади.
Бу ҳақда БАА клуби матбуот хизмати маълум қилди.
Келишув тафсилотлари ошкор этилмаган. Қайд этилишича, Пирло аллақачон Дубайга етиб борган ва яқин кунларда янги мавсумга тайёргарлик доирасида жамоа билан ҳамкорликни бошлайди.
Италия терма жамоаси билан 2006 йилги жаҳон чемпионлигига эришган 46 ёшли Пирло мураббийлик фаолиятини 2020 йилда бошлаган. У "Ювентус", "Фотиҳ Карагюмрук" ва "Сампдория” клубларида ишлаган, 2024 йилнинг ёзида эса у ердан ишдан бўшатилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар