UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 19:00Суперлига. "Бунёдкор" — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  4 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  1 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  2 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  22 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  6 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  5 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

"Андижон": "Қўқон-1912" йирик ҳисобда мағлуб этилди Янгиликлар

"Андижон": "Қўқон-1912" йирик ҳисобда мағлуб этилди

Ҳадемай биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинлари ҳам старт олади. Мухлислар олий лига чиқиш учун “Машъал”, “Андижон” ва “Қўқон-1912”ни бу борада асосий номзод сифатида кўрсатмоқда.
 Бугун Андижонда “Андижон” - “Қўқон-1912” жамоалари ўртоқлик учрашувини ташкил этишди. Бу ҳар иккала томон учун ҳам расмий ўйинлар олдидан муҳим эди. Шу боис “Қўқон-1912” ҳам ҳудди мезбонлар каби ўйинга асосий таркиби билан етиб келди. Охирги пайтларда қўқонликлар йиғинида иштирок этиб келаётган Нодир Қўзибоев негадир шу куни “Қўқон-1912” таркибида кўринмади. Олинган маълумотларга кўра, футболчи ҳуқуқий жиҳатдан “Истиқлол” жамоасига тегишли. Шу боис Қўзибоевни яна тошкентликлар сафига қайтиши таҳмин қилинмоқда.
Меҳмонлар устози Тоҳир Кападзе мазкур ўйинда ёшларни захирада қолдирди ва асосий таймдан бошлаб жангавор таркибни туширди. Ёшлар эса иккинчи бўлимда кетма-кетликда алмаштирилди.
“Бургутлар” мураббийлар штаби ҳам шу куни икки ҳил таркибни кўздан кечиришди. Биринчи бўлимда андижонлик футболчиларда ҳисобни очиш учун бир нечта имконият бўлди аммо Лочин Солиев ва Даврон Турсунов юзага келган вазиятлардан унумли фойдалана билмади. Биринчи бўлим поёнига етиб бораётганида эса тажрибали ярим ҳимоячи Асқар Жадигеров рақиб дарвозаси томон белгиланган жарима тўпини чамаси 20-25 метрлардан қойилмақом тарзда амалга оширди. Унинг берган зарбасини Бакланов қайтара олмади, 1:0.
Иккинчи бўлимда устунлик асосан мезбонлар томонида бўлди. Шу куни “Андижон” бунданда йирик ҳисобда ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Аммо Лочин Солиев ва Акмал Жўрабоев иккинчи бўлимда бир нечта голли вазиятларни кўкка совурди. Андижонликлар йиғинига “Нефтчи”дан келиб қўшилган Сардор Соибов мухлисларда илиқ таассурот қолдираётганини айтиб ўтиш керак. Тезкор ҳаракатлари билан рақибларини саросимага солиб қўяётган Соибов шу куни захирадан майдонга тушиб, жамоаси ўйинини кучайтиришга эришди. “Бургутлар”нинг аксарият ҳужумлари асосан ушбу футболчи орқали уюштирилди. Хусусан иккинчи гол киритилишида Сардор катта ҳажмдаги ишни бажарди. Рақиларини кетма-кет алдаб ўтиб, тўпни бўш турган Краевга узатди. Ҳужумчи эса ҳеч қандай қийинчиликсиз тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди. 
Юқорида айтиб ўтганимиздек, Акмал Жўрабоевда гол уриш бир қатор имкониятлар юзага келди. Аммо ҳужумчи уларнинг барчасидан унумли фойдалана билмади. Шу куни гол уриш учун астойдил ҳаракат қилган Жўрабоев барибир ниятига етди.  
“АНДИЖОН” - “ҚЎҚОН-1912” - 3:0 (1:0).
Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Улуғбек Каримов, Анвар Маражабов. 
“Андижон”:Сергей Смородин, Дилмурод Маҳмудов, Даврон Турсунов, Афзал Азизов, Фурқат Ҳасанбоев, Бекзод Ғозиев, Алишер Тўхтасинов, Баҳром Абдураҳимов, Анвар Абдуқодиров, Асқар Жадигеров, Лочин Солиев.
Захиридан майдонга тушганлар: Акмал Турсунбоев, Асрор Раҳмонов, Икром Ибрагимов, Акмал Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Дмитрий Краев, Д.Усмонов, Азиз Қаюмов, Улуғбек Норқобилов.
“Қўқон-1912”: Андрей Бакланов, Жўрабек Ёқубов, Ҳуршид Узоқбоев, Александр Критинин, Муҳсин Низомиддинов, Раҳматулло Мелибоев, Баҳодир Акрамов, Лазиз Сафоев, Рустам Абдуҳамидов, Азиз Тўхтабоев, Аҳмад Раимжонов.
Захиридан майдонга тушганлар: Али Йўлдошев,  Омон Абдуғаниев, Нодирхон Камолов, Давлатбек Ёрбеков, Отабек Ҳайдаров, Азиз Мадалиев.
Голлар: Асқар Жадигеров, Дмитрий Краев, Акмал Жўрабоев.
Мазкур ўйинда “Андижон” сафида битта янги футболчи майдонга тушди. Бу Ғиёсжон Комиловдир. 1989 йили таваллуд топган ҳимоячи биринчи босқич ўйинларида “Хотира-79” жамоаси шарафини ҳимоя қилганди.
“Қўқон-1912” жамоасида бир қатор футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда. Жамоа билан хайрлашиши мумкин бўлган футболчилар ҳам йўқ эмас. Бу масала яқин кунларда ойдинлашади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика