UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  0 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  8 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  0 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  20 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  16 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0

Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади Янгиликлар

Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади

"Шўртан" клуби уй учрашувларини ўтказадиган арена ўтган мавсумнинг ноябрь ойида Суперлига учрашувларини қабул қилиш учун тайёр эмас, деб топилганди. Бунинг сабаблари "Шўртан" раҳбарияти билан учрашувда тўлиқ тушунтириб ўтилган.

"Ўтган вақт давомида клуб ва Лига ўзаро келишув асосида стадионда қатор ишларни амалга оширди. Хабарингиз бор, республиканинг жанубий вилоятларида ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар бор. Бу ўз навбатида футбол майдонларини сифатли кўринишда ушлаб туриш ва майсани парвариш қилишда қатор кутилмаган ҳолатларни келтириб чиқаради. Лига келажакдаги 5 йилликда бу муаммога қарши қандай курашиш, чўл зонасига яқин ҳудудлардаги стадионларни Суперлига беллашувларига тайёрлаш масаласида ўрганишлар олиб боришни мақсад қилган. 

Шундан келиб чиқиб, қишда "Шўртан" стадионининг мавжуд майсаси қаторига бошқа турдаги майса ҳам ётқизилди. Унинг ичимлик сувида ва шўрланиши мавжуд бўлган сувда ўзини қандай тутиши, фасллар давомида қандай ҳолатда бўлиши мавсум бўйи ўрганилиб, таҳлил қилиб борилади. Апрель бошларига келиб, янги нав ўзини яхши ушлаб олди ва стадион майсаси Суперлига учрашувларини қабул қилиши мумкин бўлган даражага етди. Эндиликда унинг жазирама авж олган вақтда қандай кўринишда бўлиши, ажриқ сарғайишни бошлайдиган куз мавсумида қандай ҳолатда бўлиши ва қиш ойидан қандай чиқиши каби масалалар ҳам ўрганилади. 

Майса ҳолати апрель ойига келиб яхшиланиши март ойида таҳмин қилингач (стадион дренаж ва суғориш тизими қониқарли даражада), "Шўртан" клубига зудлик билан стадион ёритиш тизимини яхшилаш устида ишлаш вазифаси топширилди. Шу йилнинг 29 март кунги ҳолатига кўра стадион прожекторлари 1 192 люкс ёруғлик бераётган бўлса, ўтган давр давомида у 1 900 люксга қадар яхшиланди. 

Майса ва ёритиш тизими билан параллел равишда стадионда VAR тизими ишлаши ҳамда учрашувларни телетрансляция қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга киришилди. Гап шундаки, стадионнинг камералар турадиган трибунаси қуёш ва ёғингарчиликдан пана қилиш мақсадида том билан ёпилган бўлиб, мазкур конструкцияни бир нечта устунлар кўтариб туради. Мана шу устунлардан айримлари асосий камера ракурсини бурчак зарбаларидан тўсиб қўяди. Ўз навбатида, офсайд камералар жойлашган нуқталар ҳам жонли эфир ташкил қилишга халал берарди. Лига ва клуб ҳамкорликда мазкур муаммони ҳам ечиш устида ишлади. Эндиликда стадион телетрансляцияларни амалга оширишнинг минимал талабларига мосланди. Умид қиламизки, асосий беллашувларда бу масала кутилмаган муаммолар келтириб чиқармайди. 

Лига "Шўртан" стадионининг майсаси, ҳудуддаги сув билан боғлиқ муаммо ва бошқа масалаларни ўрганишда, таҳлил қилишда давом этади. Мазкур ҳаракат келажакда Муборак, Бухоро, Сурхондарё, Навоий каби ҳудудларда янги майдонлар бунёд этишда кўмак беришига умид қиламиз. Шу билан биргаликда, майдон ҳолати, стадион ёритиш тизими минимал талаблар кўринишига келтирилгани, ўз навбатида, "Шўртан" ва "Машъал" футбол клубларининг айни вақтдаги иқтисодий ҳолати, Бухородаги стадион ҳозирга қадар ишга тушмагани ва бу ҳолат Лига тақвим режаларига ўз таъсирини кўрсатаётганидан келиб чиқиб, Ғузордаги стадион катта футбол учрашувлари учун очилади. 

30 апрель куни "Шўртан" мазкур аренада Тошкентнинг "Олимпик" клубини Ўзбекистон кубоги мусобақаси доирасида қабул қилади. 4 май куни эса Суперлиганинг 8-тури доирасида "Шўртан" – "Динамо" ўйини синов тариқасида Ғузорда бўлиб ўтади. Умид қиламизки, ўтган давр давомидаги меҳнат ва ҳаракат Шўртан стадионида расмий учрашувларни узулишларсиз ўтказиш учун замин яратади. Кутилмаган форс-мажор ҳолатлар юзага келса, стадион бўйича қарор масаласи қайта кўриб чиқилади", – дейилади хабарда.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика