UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  84 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

"Андижон": Эртага футбол Янгиликлар

"Андижон": Эртага футбол

Эртага, 15 март куни футбол бўйича 23-миллий чемпионат баҳсларига старт берилади.
Буни инобатга олсак, мухлислар орзиқиб кутган дамлар ҳам етиб келди. Эртага “Андижон” жамоамиз ўз майдонида мамлакатимизнинг 9 карра чемпиони “Пахтакор” клубини қабул қилади.

Иккала жамоа ҳам мавсумга яхши тайёргарлик кўрди. Шу билан бирга таркибни ҳам имкониятларига қараб кучайтиришди. “Пахтакор” жамоа негизини сақлаб қолган ҳолда таркибга Егор Кримец ва Камолиддин Тожиев каби собиқ ўйинчиларини қайтарди. Жамоамиз эса селекция ишларини кенг қўламда олиб бориб, 10 нафардан ортиқ ўйинчилар билан шартнома имзолади. Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, эртага “Андижон” ва “Пахтакор” ўртасида чемпионатдаги 41-баҳс бўлади. Бунгача жамоалар ўзаро 40 марта куч синашишган. Албатта, устунлик пахтакорчилар тарафида. Андижонликлар бу рақибни 3 марта мағлубиятга учратишган бўлса, 29та ўйинда имкониятни бой беришган. 8та учрашувда эса кучлар тенг келган.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Пахтакор” ўртасидаги беллашув эртага “Соғлом авлод” стадионида соат 16:00да бошланади. Очилиш учрашуви муносабати билан ўйиндан олдин концерт дастури ўтказилади. Барча футбол ишқибозларини эртага “Соғлом авлод” стадионига чорлаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика