UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44Холанд АПЛнинг "энг яхши ёш футболчиси" соврини қўлга киритиши мумкин   0 15:21Стефано Пиоли А Сериянинг бошқа бир грандида иш бошлаши мумкин  0 14:45"Реал Мадрид" Кроосга "Байер"дан ўринбосар топди  3 14:14Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:57"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед"га иккита гол урган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 13:31Моуриньо: "Балки, баъзи мураббийлар мендан ақллироқдир, чунки..."  4 13:04Шлоттербек Чемпионлар Лигаси финали йўлланмаси қўлга киритилганини нишонлаш вақтида жароҳат олиши мумкин эди  3 12:32"Барселона" "Брюгге" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 12:00"Манчестер Юнайтед" "Реал Сосьедад" голкиперини сотиб олмоқчи  3 10:47EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  11 10:20Анчелотти «Бавария»нинг шикоятларига жавоб қайтарди  37 09:48Жошуа Киммих қайси жамоага ўтиш ниятида эканлиги маълум  6 09:25Томас Тухель мағлубият сабабини ошкор қилди  10 09:03Кейн «эффекти». «Бавария» неча йилдан сўнг мавсумни кубоксиз якунлади?  14 08:39Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум  4

"Андижон"нинг янги футболчиси нега айнан 71-рақамни танлади? (интервью) Янгиликлар

"Андижон"нинг янги футболчиси нега айнан 71-рақамни танлади? (интервью)

Қишки селекция жараёнида «Андижон»га бир қатор янги ижрочилар таклиф қилинганидан хабарингиз бор.

Жумладан, келишувга эришилган футболчилар орасида ажойиб ярим ҳимоячи Бектемир Абдуманноновни ҳам тилга олиш лозим. 2002 йилда таваллуд топган футболчи бор эътиборини «Бургутлар»га қаратган. У Анталиядаги йиғинда жамоа билан шартнома имзолади. Эндиликда эса футболчи «Андижон» матбуот хизмати учун дастлабки интервьюсини берди.

- Бектемир «Андижон» клубига хуш келибсиз! Аввало, клубга ўтишингиз қандай юз берди? Кутганмидингиз ёки…Дастлаб шу ҳақида тўхталиб ўтсангиз!

- Ассалому алайкум! «Андижон» клубидан таклиф тушишини ростдан билмагандим. Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлди. Лекин мен «Андижон» жамоасини танладим. Бу ерда жамоавий ўйин ривожлангани учун ҳам шунга кўпроқ эътибор бердим. Қисқаси, таклиф менга ёқди.

- Жамоага январь ойида қўшилдингиз. Мослашув жараёни қандай ўтди ва ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз?

- Жамоа билан дастлаб Тожикистонда, кейин Туркияда йиғин ўтказдик. Бу ерда аксарият ўйинчилар таниш. Акаларим, оғайниларим…Шунинг учун мослашиб кетишда муаммо бўлгани йўқ.

- Қачондир фаолиятингизни «Андижон»да давом эттириш ҳақида ўйлаганмисиз?

- Албатта, «Андижон» мухлислари ашаддий бўлгани туфайли шу ерда ҳам ўйнаб кўриш имкони ҳозир менда бор. Ўз ўйинларимиз билан ишқибозларимизни хурсанд қилишимизга ишонаман.

- Адашмасам, илк бор бош мураббий Александр Хомяков билан бирга ишлаяпсиз. Жуда талабчан мутахассис…

- Ҳа, ушбу мураббий билан биринчи бор бирга ишлаяпмиз. Шахсан менга ёқди. Мураббий талаб қилаётган ишларни бажаришга ҳаракат қилсам, албатта кўп нарса ўрганаман. Ҳаммани ўзига яраша камчилиги бўлиши мумкин. Аммо бу мураббийда камчиликларни тўлдириш учун ечимлар бор.

- Клубда қайси рақамни танладингиз ва нима учун?

- 71-рақам. Сабаби сир бўлақолсин.

- Жамоадаги асосий мақсадингиз қандай?

- Жамоа билан мақсадимиз албатта катта. Яхши ўйинлар кўрсатиб, юқори ўринларни эгаллаб, ўз мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. «Андижон» жамоаси келажагим учун ҳам ажойиб трамплин деб ўйлайман. Биз мавсум давомида бор кучимиз ва имкониятимизни ишга соламиз.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

+3   
23 фев 19:37:11
Д.11.02.
САРЛАВХА: АНДИЖОННИНГ ЯНГИ ФУТБОЛЧИСИ НИМА УЧУН 71 РАҚАМНИ ТАНЛАДИ.
ЖАВОБ: СИР БЎЛА ҚОЛСИН.
ИШЛАМ КАЛЛАМАЙ ҚОЛДИ.
   
23 фев 19:02:49
TeMuR1994
aslida eng boy klubimoz andijon agar arablarga oxshab joy joyiga ishlatsa osiyo chempioni va jaxon chempioni bolardi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика