UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  207 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  6 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

"Андижон"нинг ғалабалари тасодиф эмас" — ёхуд Бубанья қайси саволга жавоб беришни истамади? Янгиликлар

"Андижон"нинг ғалабалари тасодиф эмас" — ёхуд Бубанья қайси саволга жавоб беришни истамади?

"Андижон" жамоаси Про лиганинг сўнгги турларини кўтаринки руҳда ўтказмоқда.

Қизиқ факт шуки, Виктор Кумиков шогирдлари охирги 3та ўйиннинг барчасида ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб ютуқни ўз томонига оғдириб кетди. Бунда таркибдаги бўйдор ва жисмонан бақувват футболчилар катта ҳисса қўшишди, дея оламиз. Улар Илдар Маматказин, Владимир Бубанья, Шаҳбоз Эркинов. Авваллари "Манчестер Юнайтед"га Ферги-тайм ибораси ишлатиларди ва бу ҳозир ҳам оммалашган. Эндиликда эса ўзимизда ҳам бундай ном бор - "Андижон" - тайм. Бу жамоанинг жисмоний ҳолати яхши эканлигидан далолат",- дейди Кумиков "Шўртан"га қарши учрашувдан сўнг. Суҳбатдошимиз Владимир Бубанья ҳам мураббийининг гапига қўшилган ҳолда бир нечта саволларимизга жавоб берди. 

- Дастлаб кечаги учрашув ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз? "Шўртан" ўз майдонида ўйнаётган, биринчи рақамли жамоа бўлиши кутилган эди. Мазкур беллашувда тактика самара бердими ёки маҳорат?

- Бугунги кунда Ўзбекистонда осон ўйинлар қолмаган. Ҳеч бир жамоа ўйинларни осон ютганини кўрмадим. Ғузорда ҳам шундай бўлишини кутгандик. Муҳими олдимизга қўйилган вазифани бажардик ва ғалаба қозондик. Узоқ масофа йўл босиб келган ишқибозлар учун ҳақиқий хурсандчилик улаша олдик.

- "Андижон"нинг кетма-кет баҳсларда сўнгги дақиқаларда уч очкога эга чиқаётганини омадга қиёслаш мумкинми? Қизиғи омад ҳам ҳар доим эмас, 1-2та ўйинда келади...

- Виктор Болютович айтганларидек ҳозирга келиб жисмоний спорт формамиз яхши ҳолатга кириб бормоқда. Саволингизга жавоб шу. "Андижон"нинг ғалабалари тасодиф эмас. Ғалаба йўлида барча биргаликда меҳнат қиляпти. 

- Клубда маълум вақт муаммолар юзага келди. Ҳаттоки, жамоа сафар ўйинига бора олмай қолди. Бугунги кунда вазият ўнгланганми? Ғузорга бориб келишда ортиқча қийинчиликлар кузатилмадими?

- Ўша пайт қандайдир тушунмовчиликлар бўлди. Ҳозир ҳаммаси жойида. Жамоанинг кайфияти аъло даражада. Ғалабалар футболчиларга қўшимча ишонч беряпти. Бўшашмаслигимиз ва тўхтаб қолмаслигимиз керак. 

- "Андижон" жамоасининг мухлислари ҳар ўйинда турлич тарзда охиригача қўллаб-қувватламоқда. Клуб уларга мавсум сўнггида Суперлига йўлланмасини совға тариқасида тақдим қилишга қодирми?

- Шу зайилда керакли очколарни қўлга киритишда давом этсак албатта мақсадимизга эришамиз. Ҳар бир беллашувга жанговар руҳда ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш талаб этилади. 

- "Сурхон" билан боғлиқ воқеаларга батафсил жавоб бера оласизми? Сўнгги йилларда нима учундир айнан сиз билан муаммолар чиқиб келмоқда...

- Кечирасиз, бу ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Уларга фақат омад тилайман.


 Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика