UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  0 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  10 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38

"Андижон"нинг болгариялик топилмаси: "Ўйлайманки, иккинчи даврада ҳаммаси яхши бўлади" Янгиликлар

"Андижон"нинг болгариялик топилмаси: "Ўйлайманки, иккинчи даврада ҳаммаси яхши бўлади"

Сўнгги йилларда чемпионатимизга ташриф буюраётган легионерлар савияси тушиб бораётгани ҳеч биримиз учун янгилик эмас.

Бироқ клубларимиз яқин мавсумларга келиб бу борада олдинга силжишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳусусан жорий мавсумда "Андижон" сафида тўп тепаётган болгариялик ҳимоячи Пламен Димов ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда. Ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари, жамоада етакчиликни қўлга олишга интилаётгани кўпчиликка манзур келмоқда. Биз 14-тур учрашувлари бошланишидан олдин Пламен Димовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Андижон" учун ҳам, "Турон" учун ҳам ўтган турнинг аҳамияти юқори эди. Боиси икки жамоа турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган, Суперлигада жон сақлаш учун курашаётганди. Учрашувнинг муҳимлилик даражаси фақат шу омилларга боғлиқ эдими? Келинг дастлаб шу ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

-  Жамоаларнинг ҳолати тенглигими билан бирга ўйин дерби мақомида эди. Икки жамоа уч очко сув ва ҳаводек зарурлиги боис майдонга катта босим билан чиқишди. Кўрган бўлсангиз курашлар кўп бўлди. Қайсидир маънода "Турон" билан дуранг қониқарли, дея оламан. Бир очко ҳам очко ҳисобланади. Рақиб жарима майдончаси ичида кўплаб голли вазиятлар яратганимизга қарамасдан биттадан ортиқ гол ура олмадик. Эндиликда бор эътиборимиз "Қизилқум" билан учрашувга қаратилган. 

- Жамоани иккинчи даврага Ёрқин Назаров тайёрлади. Тан олиш керак ушбу мураббий бошқарувида "Андижон" ўйинни яхши йўлга қўя олди, рақибларига жуда яхши қаршилик кўрсатди. Шундай экан Виктор Кумиковнинг келиши тактика ва схемани ўзгартириб юбормадими? 

- Тўғри айтдингиз. Биринчи давра охирига келиб чемпионатнинг топ 3та клуби билан тенгма-тенг ўйнадик. Жамоамизга шунчаки тажриба етишмади. Биласиз таркибимизда бу йил катта футболда дебют қилаётганлар бор. Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнида таркибимизга легионерлар келиб қўшилди. Улар билан ҳам бир-биримизни тушуниб олишимиз учун бироз вақт керак. Ҳозирда шу жараён кетмоқда. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. 

- Ўзбекистонга келаётган хорижлик футболчиларнинг чемпионатимизга мослашиши турлича кечади. Айримлари тезда киришиб кетади, яна баъзиларида бу узоқ вақт талаб қилади. Чемпионатимизга кўникиб кетдингизми?

- Менда мослашиш жуда тез юз берди. Майдонга тушган заҳотим жамоадошларим билан бир-биримизни тушуниб олдик. Ўзбекистонда футболни яхши кўришади. Мухлислар стадионларда ажойиб муҳит ҳосил қилишади. Клублар эса керакли шароитларни яратиб беришга интилишмоқда. Майдонлар эса футбол ўйнаш учун қулай, дея оламан. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика