UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйингача яхшилашимиз керак бўлган камчиликлар бор"  1 15:23Парагвай U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон – режалаштирган вазифани жуда яхши бажарадиган жамоа"  2 15:10Аргентина терма жамоасининг бўлажак ўйин учун қайдномаси эълон қилинди  0 14:36Умар Абдулраҳмоннинг "Манчестер Сити"га трансфери нега амалга ошмаган?  1 14:15Тонали: "Ньюкасл"да 10 йил қолиб, кейин бир неча йилдан кейин кетаман дея олмайман"  0 13:50Беларусь, Озарбайжон ва Тошкент клублари "Шўртан" футболчисига даъвогар  7 13:27А Серияда октябрь ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 13:00"Андижон" "Ростов"нинг ўзига хос рекордини янгилайдими?  7 12:36"Навбаҳор" охирги марта Олмалиқда ютганида Искандеров ва Марушич гол урганди  2 12:32ФИФА "The Best" мукофоти учун номзод футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонларни эълон қилди  1 12:10"Бухоро" "Нефтчи"ни охирги марта қачон ютган?  13 12:07"Реал" қишки харидларга тайёр: Модрич ўрнига 3 нафар номзод  5 11:39Майами мэри Мессига шаҳар калитини топширди  11 11:11"Нефтчи", "Андижон", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 10:42"Бавария"нинг асосий футболчиси "Реал"га ўтишга розилик берди  4

Андижонлик мухлислар терма жамоамиз ўйинини сабрсизлик билан кутмоқда, лекин... Янгиликлар

Андижонлик мухлислар терма жамоамиз ўйинини сабрсизлик билан кутмоқда, лекин...

Хабарингиз бўлса керак, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 21-25 март кунлари водийда Саудия Арабистони ёшлар терма жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушиши маълум қилинганди.

Табиийки, ЎФАнинг ушбу қарори водий халқини беҳад қувонтириб юборди. Айниқса андижонлик мухлислар учун ҳақиқий байрам бўлди. Сабаби «Соғлом авлод» стадионида ҳозиргача терма жамоамиз сира ўйин ўтказмаганди.

Муҳтарам юртбошимиз ўз чиқишларида ҳар гал энг аввало халқнинг кайфиятини кўтариш асосий вазифаларимиздан бири эканлигини айтиб ўтмоқда.

Бунинг самараси ўлароқ, яқинда МОҚ раиси, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг шахсан ўзи Андижонга ташрифи чоғида, махаллий ишқибозлар билан учрашиб, Андижон халқининг кайфияти учун ҳам терма жамоамиз учрашувини айнан бизнинг вилоятда ўтишига қарор қилганини таъкидлаганди. Бу эса Андижон халқини бехад шод этмай қолмади.

Аммо, лекин, бироқ...
Эшитишимга қараганда куни-кеча Андижонга ЎФАнинг махсус ишчи гуруҳи ташриф буюриб, шаҳардаги «Соғлом авлод» стадионининг бугунги холати билан яқиндан танишди.

Айтишларича, стадиондаги жамоалар кийиниш ва ювиниш хонаси,  талаб даражасида эмас. Дарҳақиқат, шундай. Агарда бу борада керакли ишлар олиб борилмаса, жамоалар учун шароитлар яратилмаса Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинини Андижондан олиб қўйиб, бошқа вилоятга бериб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Шунинг учун шахсан ўзимни ва минглаб андижонлик ашаддий ишқибозлар номидан шуни илтимос қилардимки, Андижон вилояти ҳокимининг масъул ходимлари, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Андижон вилоят футбол ассосиацияси, Андижон олимпия захиралари коллежи, «Соғлом авлод» стадиони, «Андижон» футбол клуби раҳбарияти ўз ишига жиддий ёндошиб, вилоятимиздаги биринчи рақамли стадион бўлиб турган «Соғлом авлод» стадионидаги шароитларни талаб даражасига келтирилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Акс холда, Андижон халқи терма жамоамизнинг уй ўйинидан мосуво бўлиши турган гап.



Шунинг учун ҳамма масъул ходимлар бир ёқадан бош чиқариб, чин кўнгилдан ишлаб, стадионимиздаги холатни ижобий кўринишга келтириб берса, халқ хурсанд бўларди.

Андижонда 3 200 000 аҳоли бор, шундан 20 фоизи футболнинг ашаддий ишқибози саналади десам, хато бўлмаса керак. Албатта Саудия Арабистонидек Осиёда ўз номига эга бўлган терма жамоани вилоятимизга ташрифи биз учун катта байрам. Ишончим комилки, вилоятимиз ҳокими Ш.Қ.Абдураҳмонов ҳам бу борада масъул шахсларга керакли топшириқларни беради ва Наврўз байрамига биз андижонликларга хақиқий байрам қилиб беради.

Бунга жавобан андижонлик футбол ишқибозлари ҳам 25 март кунги ўйинда мухлислик  даражаси қандай бўлишини барчага кўрсатиб қўяди. Фақат шу куни Андижонда терма жамоамиз ўйнаса бўлгани. Ҳақиқий жонкуяр мухлислар бизда эканлиги аниқ. Хуллас стадионни тайёрлаш Сизлардан, мухлислик қилиш биздан!!!


Нодирбек Тўйчиев

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика