UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27Биринчи баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Бохум" Бундеслигада жон сақлаб қолишни уддалади!  0 01:51Роналду тарихда биринчи бўлиб бу ишни қилди  1 01:27Саудия Арабистонида мавсум якунига етди. Асосий маълумот ва фактлар  0 00:45Роналду Саудия Арабистони рекордини янгилади  6 00:30"Локомотив" - "Сурхон" 1:1  0 00:12Назаровнинг "Локо"даги дебюти, Турсуновдан "қайчи" зарба. "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви фотографимиз нигоҳида  0 00:02Анчелотти Лига 1да 9 ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин  3 23:36Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"  0 23:10Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди  4 22:50Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди"  1 22:25Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни жамоадоши олишини хоҳлаяпти  7 22:02Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар эълон қилинди  1 21:47"Эшитдик-да!"нинг навбатдаги инсайди тасдиқланди  8 21:11Унаи Эмери билан бир ойда иккинчи марта шартнома узайтирилди  3 20:57Суперлига. "Локомотив" ва "Сурхон" бир очкодан бўлишиб олишди  10

Андижонлик ишқибозлардан футболчиларга очиқ хат Янгиликлар

Андижонлик ишқибозлардан футболчиларга очиқ хат

Теглар :  Андижон
Хурматли футболчилар чемпионатимиз якунланиб бораётган сари андижонлик мухлисларнинг хис ҳаяжони ортиб бормоқда.
Чунки барчага яхши маълумки, бўлажак икки учрашув “Андижон” учун ниҳоятда муҳим саналади. Юртимизда ишқибозлик борасида етакчи ўринларда юрадиган Андижон халқи келаси йил ҳам севимли жамоамизни яна олий лигада иштирок этишини жуда-жуда истайди. Афсуски бу йилги чемпионатда иштирокимиз мақтагулик даражада бўлмади. Бўлиб ўтган ишлар ва салбий натижани қўя турайлик, биз андижонлик минглаб ишқибозлар Сиз футболчилардан чемпионатдаги сўнгги икки турни фақат-фақат ғалаба билан якунлаб, халқимизга юқори кайфият келтиришларингизни сўраймиз.

Аслида шу кунларда ишқибозлар ва футболчилар ўртасида очиқ-мулоқот ўтказишни режалаштиргандик. Аммо бу нарса бўлажак муҳим баҳс олдидан сизларга турлича таъсир ўтказиши мумкин деган хулосага келинди ва сизларга ОАВ орқали очиқ хат йўлламоқдамиз.

Таркибдаги кўплаб футболчиларимизга яхши маълумки, Андижон халқи футболни севади ва уни доимо қадрлайди. Афсуски сўнгги йилларда жамоамизнинг иштироки барча мухлисларни кайфиятини пир қилиб келмоқда. Сизларга ушбу очиқ хатимиз орқали бўлажак баҳсларда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз. Сизлардан шуни сўрардикки, “Обод” ва “Навбаҳор”га қарши баҳсларда майдонга чиққанингларда бор куч ғайратингларни ишга солиб, вилоят обрўси учун, халқ учун чинакам курашишинглар шарт ва сизлар бунга мажбурсизлар. Ишонамизки, айни пайтдаги таркибда тўп тепаётган ўйинчиларнинг ҳар бирида ғалабага ташналик юқори ва улар биз кутган ижобий натижани қайд эта олади. Фақат бунинг учун майдонда астойдил бор куч билан ўйнаш кифоя. Гарчи севимли жамоамиз турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган бўлсада, бизнингча мухлислик ва жамоани ҳар бир учрашувда қизғин қўллаб-қувватлаш юқори суръатда олиб борилмоқда. Биз андижонлик кўплаб ашаддий ишқибозлар насиб қилса, чоршанба куни Тошкентда “Обод”га қарши кечадиган учрашувга ҳам ташриф буюриб, футболчиларни астойдил қўллаб-қувватлашни мақсад қилганмиз. Тўғри, яқин икки турдаги принципиал рақибларимизга қарши баҳс осон ўтмайди ва улар ҳам майдонга чиқгач, борини беради десак муболаға бўлмайди. Аммо футболда енгилмас рақибнинг ўзи йўқ. Бунга мисол тариқасида жорий йилнинг иккинчи даврасида ўз майдонимизда “Пахтакор” ва Фарғонада “Нефтчи” устидан қозонилган ғалабаларни келтириш кифоя. Биз ана шундай ҳужумкор ва жозибали ўйинни соғиндик.

Бобур юрти Андижон, биз сенга берамиз жон!

ОЛҒА "АНДИЖОН"!

Андижонлик мухлислар
Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика