UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  0 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  1 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  20 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  1 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  1 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  4 15:58"Байер" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси учун таклиф билан чиқди, Гвардиола шогирдини қўйиб юбормоқчи эмас  0 15:40ПСЖ Qatar Airways билан ҳомийлик шартномасини узайтирди  0 15:13Аморим қайдномадан тушиб қолаётган Рэшфорд ҳақида гапирди  6 14:47"Бавария" "Кёльн" дарвозабони билан келишувга эришди  0 14:20Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини бўшатиб қўйди  6 13:58ЖЧ 3-саралаш босқичи. Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғиз Республикасига қарши учрашуви қайси вақтда бошланиши маълум  8 13:32Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ҳусанов ва Файзуллаев U-20 терма жамоасида порлаб чиқишди ва улар "планка"ни жуда юқорига кўтариб юборишди. Бизнинг мақсадимиз ўша даражани ушлаб қолиш"  4 13:27"Барселона" энди футболчиларнинг товон пулини ошкор қилмайди  0 13:00Саудия Арабистони клублари "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

Андижонлик футбол мухлисларидан очиқ мактуб Янгиликлар

Андижонлик футбол мухлисларидан очиқ мактуб

23 июль куни андижонлик футбол мухлисларини ҳайрон қолдирган миш-мишлар тарқала бошлади.

Вилоятнинг бош жамоасида раҳбар ўзгариши тўғрисидаги хабар кейинроқ рад қилинган бўлса-да, ҳануз ишқибозлар хавотири пасайган эмас. Атрофда "бургутлар" бош директори Улуғбек Мирзаев истеъфога чиқарилиши ва унинг курсисига даъвогарлик қилаётганлар ҳақида гап-сўзлар айланишда давом этяпти. Мабодо шундай бўлса, эҳтимолий ўзгариш жамоамизга қандай таъсир қилади? Бу саволга жавоб топиш учун ўз вақтида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини бошқарган Мирзаев "Андижон"га нима бера олганига қарайлик.

1) Самарали селекция. Йил бошида жамоамизга аутсайдер сифатида қараганлар талайгина эди. Таркибда жарангдор номлар йўқлиги мухлислар кўнглига хавотир солгани ҳам рост. Бироқ, мавсум бошланиши билан жамоа тузишда номлар эмас, сифатга аҳамият берилгани ойдинлашиб қолди. XXI асрда илк бор "Насаф" майдонида ғалаба қозонилгач, ҳамма жамоамиздан қўрқиб қолди. Раҳбариятнинг янги топилмаси — "Олтин бутса" учун курашаётган Рубин Хебай мухлислар ёқимтойига айланиб қолди. Унга бошқа клублардан фаол қизиқиш билдириляпти.

2) Амбиция ўзгарди. Ўзбекистон чемпионатлари тарихига назар солсак, андижонлик ишқибозлар охирги марта 2010 йилги мавсумни хотирижам ўтказишган экан. Ўшандан кейинги мавсумларнинг ҳаммасини жамоамиз аутсайдерлар зонасида элитадаги ўрнини сақлаб қолиш учун кураш билан ўтказган. Мирзаев қисқа муддат ичида ички менталитетни ўзгартириб, жанговар жамоа қура олди. 13 йил деганда "бургутлар" турнир жадвалининг биринчи қисмидан муқим жой топишди.

3) Мақсад қўйилди. "Андижон" биринчи даврани топ-6'ликда якунлаганини биласиз. Бу клубимиз тарихида сўнгги 30 йилда қайд этилган энг яхши натижа ҳисобланади. Энг қизиғи, сафарда "Насаф" ва "Олимпик" мағлуб қилинганида ҳам, "Металлург" дарвозасига жавобсиз 5та гол урилганида ҳам футболчилар маош ва мукофотларини олмасдан ўйнашаётган эди. Бутун бошли жамоани бундай узоқ муддат пулсиз ушлаб туриш ҳам, уларга қуруқ гап билан мотивация бериш ҳам осон эмас. Лекин бу иш уддаланди. Энди эса раҳбарият ўз олдига аниқ мақсад қўйган. Таркибни янада кучайтириб, иккинчи даврада совринли ўринлар учун курашмоқчи. Омад келса, жамоамиз тарихидаги энг яхши натижа (5-ўрин) янгиланиши ҳам мумкин. 

Хуллас, Мирзаев 4 ой ичида чақилмас ёнғоққа ўхшайдиган жамоа тузишни уддалади. 13 йил деганда биринчи марта аутсайдерлар зонасидан анча узоқда юрибмиз. Ишлар эндигина юриша бошлаганида клубнинг ёмон кунларини пана-пастқамларда ўтказган кишилар раҳбарлик учун даъво қиляпти. Бугун уларга ишониш орқага ташланадиган қадам эмасми? Ўзи умуман ҳаммаси яхши кетаётган жойда ўзгариш нега керак? Улуғбек кеча "Бунёдкор"да эди, бугун "Андижон" учун ишлаяпти. У эртага ҳам ишсиз қолиб кетмаслиги аниқ. Лекин "Андижон" жамоамиз яхши раҳбар топа олмаса керак.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика