UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  6 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  1 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  6 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  15 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1

Андижонда 22та футбол жамоаси иштирокида вилоят ҳокими Кубоги мусобақалари бошланди Янгиликлар

Андижонда 22та футбол жамоаси иштирокида вилоят ҳокими Кубоги мусобақалари бошланди

Теглар :  Андижон
13 февраль куни Андижон вилоятида оммавий спорт ойлигига старт берилди.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида шу муносабат билан турли мусобақалар ташкил этилмоқда.  

Андижон шаҳри Шўрбулоқ даҳасида жойлашган болалар ва ўсмирлар футбол академиясида туман ва шаҳарларнинг 17-28 ёшдаги футболчиларидан ташкил топган 22 жамоа ўртасидаги “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, мазкур бир ой давомида ўтказиладиган мусобақа ўйинлари давомида иқтидорли ёш футболчилар орасидан янги ташкил этиладиган “Андижон 2” жамоасини саралаш ташаббуси билан чиқди.

Бундан  ташқари, турнир вилоят иккинчи табақа жамоаларини шакллантиришга ҳам катта ёрдам беради.

Мусобақада жамоалар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишади, унинг финал ўйини ҳамда тантанали ёпилиш маросими Наврўз байрами кунлари 20 март санасига режалаштирилган.


Элмурод Эрматов

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика