UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  41 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  13 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0

“Андижон”: Усмон Тошев олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилган Янгиликлар

“Андижон”: Усмон Тошев олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилган

Юртимизда кўзга кўринган ҳамда футбол мухлисларининг севимли сайтларидан бири ҳисобланган “Championat.asia”да кеча, 17 июнь куни “Эшитдик-да!” рукни остида “Усмон Тошевга учта ўйинни ютиш шарти қўйилган”, сарлавҳаси номи остида кичик мақола чоп этилди.
Лекин шуни маълум қиламизки, мазкур мақолада келтириб ўтилган хабарлар ҳеч бир асосга эга эмас. Боиси, 13 июнь куни расман бош мураббий сифатида иш бошлаган Усмон Тошевнинг олдига учта ўйинни ютиш шарти эмас, балки “Андижон” жамоасини олий лигага олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Шу сабабли раҳбарият томонидан янги мураббийнинг олдига учта ўйинни ютиш шарти қўйилмаганлигини маълум қиламиз.

Клубга алоқадор бўлмаган шахслар томонидан айтилаётган миш-миш гапларга ишонмаслигингизни сўраймиз. Бунинг устига Усмон Қудратович бош мураббий сифатида иш бошлагач, интервью берган чоғида “Андижон”га катта мақсадлар билан келганини ҳамда ўзининг вазифалари ҳақида ҳам очиқ-ойдин айтиб ўтган. “Андижон” клуби эса Усмон Тошевга ҳар томонлама ишонади ва уни қўллаб-қувватлайди.   

“Андижон” клуби матбуот хизмати
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика