"Андижон" Тожикистондаги йиғинини якунлади
20 янв 2024 12:58
Янгиликлар
"Андижон" Тожикистондаги йиғинини якунлади
Жамоа 5 январь куни ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Тожикистонга жўнаб кетганди.
Икки ҳафталик тайёргарликдан сўнг жамоа аъзолари кеча Тожикистон йиғинини якунлаб ортга қайтдилар.
"Энди футболчилар қисқа муддатли танаффусга чиқишди. 23 январь куни жамоа аъзолари Тошкентда тўпланадилар. Қишки йиғиннинг иккинчи босқичи эса Туркияда давом эттирилади.
Режага биноан жамоамиз аъзолари 24 январь куни Анталияга йўл олади ҳамда у ерда 14 февралга қадар ўқув-машғулот йиғинларини олиб боради ва бир қатор назорат ўйинларида ҳам иштирок этади", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар