UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

"Андижон-SGS" "Истиқлол" стадиони билан келишувга эришди Янгиликлар

"Андижон-SGS" "Истиқлол" стадиони билан келишувга эришди

Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

Ўз олдига профессионал футбол клуб сифатида ҳар томонлама шаклланиб боришни, турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизга муносиб номзодларни етказиб беришни, маҳаллий иқтидорларни хориж клубларида фаолият юритишини таъминлашни асосий мақсад қилиб қўйган "Андижон-SGS" бу йил Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг лицензиялаш жараёнидан ўтади.

Бу борада жамоа айни дамда ЎзПФЛнинг лицензиялаш бўлими билан яқин ҳамкорлик ўрнатган холда сўралган ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини олиб бормоқда. 

Лицензиялашга кўра, I-01-5, I-02.3, I-03.2, I-03.5, I-03.6, I-06.1 бандларидаги талаблар ижросини таъминлаш белгиланган. Яъни жамоа уй ўйинларини ўтказиш учун талабга жавоб берадиган стадионни танлаш ва унинг ҳужжатларини тақдим этиш лозим бўлади. 

Юқоридагилардан келиб чиққан холда, жамоа бу йил ўз уй учрашувларини Андижон шаҳридаги "Бобур Арена" стадионида ўтказиш бўйича ЎзПФЛга маълумот тақдим этган. 

Хабарингиз бор, бугунги кунда "Бобур Арена" стадионида кенг таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят ҳокимининг амалий ёрдами билан майдон сифатини яхшилаш мақсадида, дренаж суғориш тизими қайтадан қилинмоқда. Табиийки, майдон чими янгиланадиган бўлди. Шунингдек, ёритиш тизимини ҳам талаб даражасига келтириш кўзда тутилган.  

Аммо юртимизга кутилмаганда аномал совуқ ҳавонинг кириб келиши "Бобур Арена"даги таъмирлаш ишларига ҳам салбий таъсирини ўтказмасдан қолмади. Майдон мутахассисларининг бизга маълум қилишича, стадион катта эҳтимол билан май ойида тўлиқ фойдаланишга топширилади. 

Шуни инобатга олиб, "Андижон-SGS" чемпионатнинг биринчи давра уй учрашувларини вақтинча Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида ўтказиш учун келишувга эришди. 

Клуб спорт директори Исломбек Рустамов куни-кеча Фарғона шаҳрида бўлиб, "Истиқлол" стадионининг бугунги холати билан яқиндан танишди. Стадион бошқарув раиси Илҳомжон Сабитов билан учрашув чоғида ташкилий масалалар юзасидан тўлиқ келишиб олинди ва якунда ЎзПФЛ талабидан келиб чиқиб, уч томонлама шартнома имзоланди. Ушбу расмий келишув якуни бўйича жамоа ЎзПФЛни хабардор этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика