UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  0 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  1 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  1 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  0 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  13 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  2 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1

“Андижон” раҳбариятида ўзгариш юз берди Янгиликлар

“Андижон” раҳбариятида ўзгариш юз берди

Бугун “Андижон” футбол клуби қароргоҳида жамоа аъзолари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишни Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Нишонов олиб борди. Йиғилишдан кўзланган мақсад клуб раҳбариятида юз берган ўзгаришни маълум қилиш эди. Бунгача клуб вице-прездиенти сифатида ишлаб келган Маъруфжон Абдисоломов ўз аризасига биноан истеъфога чиққани ўқиб эшиттирилди. Эндиликда ушбу лавозимда Жаҳонгир Мадихонов фаолият олиб борадиган бўлди. 2002 йилдан буён шаҳардаги “Наврўз” стадионида директор сифатида меҳнат қилиб келаётган Жаҳонгир Шавкатович илгари ҳам клубда бошқа лавозимда ишлаганди. Янги мавсумдан энди Мадихоновнинг ўзи клубни бошқарадиган бўлди.

Клуб қароргоҳида бўлиб ўтган йиғилишда мураббийлардан Виталий Легай, Расул Раҳмонов ва ўндан зиёд футболчилар ҳамда клуб ишчи ходимлари қатнашиб, ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Йиғилишда клубнинг янги раҳбари сўз олиб, масъулиятли вазифани қабул қилиб олганини ва имкон қадар маҳаллий футболчиларга эътибор қаратган холда, жамоани энг аввало кучлилар сафига қайтаришни ҳамда раҳбарият, мухлислар томонидан бўлаётган ишончни оқлаш учун ишга жиддий ёндошишини билдириб ўтди.

Йиғилиш сўнггида раҳбарият ва мураббийлар ўзаро маслаҳатлашган ҳолда “Андижон”нинг навбатдаги йиғини 5 январь кунидан бошлаб ташкил этилиши маълум қилинди.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика