UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  2 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  0 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  2 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  9 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  4

"Андижон" қишки танаффусда қандай ўзгарди: Хебайсиз, аммо янги ҳужумчилар билан Янгиликлар

"Андижон" қишки танаффусда қандай ўзгарди: Хебайсиз, аммо янги ҳужумчилар билан

"Бургутлар" ўтган мавсум Ўзбекистон чемпионатининг асосий кашфиётларидан бирига айланди.

Суперлигага қайтган клуб биринчи мавсумида еттинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, юқорироқ ўринни банд этиш имкониятига эга эди.

"Андижон" мавсум оралиғида қандай ўзгаргани ҳақида тўхталамиз. 

Таркиб ва трансферлар

Аввало Рубин Хебайнинг жамоадан кетганини қайд этиш керак. Албаниялик футболчи ўтган мавсум "Андижон"ни олдинга бошлади: "гол+пас" тизимида 15 очко тўплади, бу жамоанинг Суперлигадаги голларининг ярмидан кўпини ташкил этади ("Андижон" жами 27 та гол урганди). Хебайнинг иштироки юқори баҳоланди – ПФЛ уни мавсумнинг энг яхши футболчиси деб тан олди.



Қишда Хебай Саудия Арабистонининг иккинчи дивизионига йўл олди ва у ерда "Ал Оруба"га элитага чиқиш вазифасини бажаришда ёрдам беради. Рубиннинг янги жамоаси ҳозир учинчи ўринда ва Саудия Арабистони Про-лигаси йўлланмасини қўлга киритишга яқин турибди. Тез орада Хебайни Неймар, Роналду, Фабиньо, Канте, Бензема, Мане ва бошқа юлдузларга қарши ўйинларда кўришимиз мумкин.

Хабайдан ташқари Сардор Абдунабиев, Дилшод Комилов, Бобур Фарҳодов, Иброхим Ғанихонов ва Аббос Эргашбоев "Андижон"дан кетишди. Улардан фақат Абдунабиев ва Комилов асосий ўйинчилар бўлган, шу боис андижонликлар ўтган йилги асосий таркибни сақлаб қола олди дейишимиз мумкин.

Кучайишга келсак, жамоага қуйидагилар келиб қўшилишди:

Суннатилла Абдуллажонов ("Нефтчи");

Бектемир Абдуманнонов ("Металлург");

Шерзод Эсанов ("Олимпик", ижарадан қайтди);

Максим Сарраф (ЦСКА);

Демир Имери ("Атирау");

Абубакир Режаббоев ("Андижан-SGS");

Марлен Чобанов ("Турон");

Лука Згурский (ЦСКА);

Шаҳром Самиев ("Милсами");

Рустам Турдимуродов ("Пахтакор").



Албатта, Хебайнинг кетиши "Андижон"ни кучсизлантирди, аммо унинг ўрнига 3 нафар ҳужумчи олинди! Лука Згурский – ЦСКАнинг 18 ёшли тарбияланувчиси, Россия U-21 терма жамоаси футболчиси. Рустам Турдимуродов ўтган йили "Энергетик-БГУ" сафида тўп тепган, ҳуқуқи "Пахтакор"га тегишли ўйинчи. Шаҳром Самиев Молдованинг "Милсами" клубидан сотиб олинган, яқинда ўтказилган Осиё Кубогида Тожикистон терма жамоаси таркибида ўйнаган форвард Эҳтимол, уларнинг баъзилари ўтган йили Хебай каби тўпурарлик қилар.

Бектемир Абдуманнонов, Шерзод Эсанов ва Марлен Чобановни кузатиш ҳам қизиқ. Македониялик янги футболчи Демир Имери ҳозирча "сирли тулпор" бўлиб қолмоқда, худди шу нарсани суриялик 18 ёшли дарвозабон Максим Сарраф ҳақида ҳам таъкидлаш мумкин.


Йиғинлар ва ўртоқлик ўйинлари натижалари

"Андижон" жамоасининг илк йиғини қўшни Тожикистонда бўлиб ўтди. Шундан сўнг жамоа Туркияга йўл олди. "Андижон" қишки йиғиннинг якуний босқичини Ўзбекистонда ўтказди.



Қуйида ўртоқлик ўйинларининг тўлиқ рўйхати ва улардаги натижалар келтирилган:

15 январь| "Хўжанд" (Тожикистон) – "Андижон" 1:8

Голлар: Эркинов (хет-трик), Ильдар Маматказин, Бердиев, Бекмуратов, Абдуғаниев, Арвеладзе.

27 январь | "Андижон" – Корея Республикаси олимпия термаси 0:0 

1 февраль |"Андижон" – ЦСКА (Россия) 0:2

4 февраль |"Андижон" – "Селимбар" (Руминия) 0:0

4 февраль |"Андижон" – "Сабуртало" (Грузия) 1:2

Гол: Бекмуратов.

9 февраль |"Андижон" – "Белуша" (Словакия) 1:1

Гол: Арвеладзе.

12 февраль |"Андижон" – "Корвинул" (Руминия) 0:5

12 февраль |"Андижон" – "Канвон" (Корея Республикаси) 1:1

Гол: Ислом Маматказин.

21 февраль | "Андижон" – "Арал" 1:2 

Гол: Абдуллажонов.

26 февраль | "Андижон" – "Динамо" 0:0

"Андижон" қишки йиғинда жами 10 та учрашув ўтказди. Жамоа фақат бир марта ғалаба қозонди, беш марта дуранг ўйнади, яна тўрт марта рақибларга имкониятни бой берди.

Мураббийлар штаби ва клуб бошқарувидаги ўзгаришлар

Ушбу қишки танаффусда "Андижон" раҳбарияти ва мураббийлар штабида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади.


Бошқа маълумотлар

"Андижон"нинг 2024 йилги мавсумдаги янги техник ҳомийси Даниянинг "Hummel" компанияси бўлади. 27 февраль, сешанба оқшомида (ушбу мақола ёзилган кун) клуб ҳали янги мавсум учун либос ва экипировкаларига эга бўлмади – улар Европанинг қайсидир нуқтасида божхонада қолиб кетган, шекилли.



"Андижон"нинг тахминий таркиби

Катта эҳтимол билан "Андижон" тахминан қуйидаги таркибда майдонга тушади:

Литовка, Ғуломов, Ильдар Маматказин, Чобанов, Азимов, Тоиров, Арвеладзе, Абдуманнонов, Абдуғаниев, Эсанов, Самиев (4-2-3-1).


Николай Егоричев

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика