UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  0 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  2 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  5 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  14 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  15 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  10 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2

Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг" Янгиликлар

Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"

"Андижон" жамоаси кеча Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасида майдонга чиқди.

"Сурхон" рақиб бўлган баҳсда "бургутлар" пенальтилар сериясида ғолиб чиқди ва ўз тарихида илк бор мамлакат кубоги финалига чиқди. Мазкур беллашувдан сўнг жамоа сардори Ильдар Маматказин фикрларини билдириб ўтди. 

- "Сурхон" билан тўқнашувдан кейинги ҳиссиётлар қандай? Ўйин таассуротлари билан ўртоқлашсангиз... 
- Очиғи, бу ҳиссиётларни сўз билан таърифлаш қийин.  Андижон тарихида биринчи маротаба Ўзбекистон кубоги финалига чиқдик. Ўйинга келсак, кураш кўп бўлди. Омад эса бизга кулиб боқди.

- "Андижон" иккинчи даврада ҳали ғалаба қозонмаган, руҳий инқирозда эди. Жамоа бу вазиятдан қандай чиқиб кетди? 
- Ҳа, мавсумнинг иккинчи қисмини омадсиз бошладик. Кетма-кет мағлубиятлар руҳий жиҳатдан таъсирини ўтказаётганди. Бундай паллада битта ғалаба керак, холос. "Сурхон" устидан ғалаба эса айни муддао бўлди. Энди ўзимизга бўлган ишонч қайтади деб ўйлайман.


- Жамоа сардори сифатида пенальтилар сериясида ичингиздан нималар ўтди? 
- Пенальти лоторея дегани. Олдиндан аниқ айта олмайсиз. Кўп нарса омадга боғлиқ. Қийин ва масъулиятли паллада бир-биримизни қўллаб-қувватладик. Ичимизда ғалаба қозонишимизга ишонч юқори эди.

- "Андижон" финалда ҳам тарихни давом эттирадими? Рақиб эса "Навбаҳор"... 
- Янги тарих ёзиш учун яхши тайёргарлик кўрамиз. Финал жуда қизиқ ва зўр ўтади. Биринчидан финал, иккинчидан водий дербиси мақоми бош планда туради.

- Икки фронтда икки хил натижа. Бор эътибор кубокка қаратилганми?
- Йўқ, ўзимиз иштирок этаётган икки мусобақага ҳам эътиборни бирдек қаратганмиз. Энди Суперлигадаги натижаларни яхшилашимиз керак. Бундан буён ҳаммаси яхши бўлади деб ўйлайман. 

- Мухлислик ҳақида гапирмасангиз бўлмайди...
- Тўғри айтдингиз. Бизнинг мухлислар биринчи рақамли. Ўйин пайтида шунчаки ажойиб атмосфера бўлади. Бундай муҳитда ўйнаш бизга катта куч беради. Тўғриси сўз тополмадим. Ундан кўра сизни "Бобур Арена"га таклиф қиламан. Яхшиси ўзингиз гувоҳ бўласиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика