UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  1 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  34 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  56 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  114 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1031 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21

Ильдар Маматказин қуръа, Анталиядаги йиғин ва "Андижон" легионерлари савияси ҳақида нималар деди? Янгиликлар

Ильдар Маматказин қуръа, Анталиядаги йиғин ва "Андижон" легионерлари савияси ҳақида нималар деди?

"Андижон" таркибида кўпни кўрган, маҳоратли футболчилар тўп тепишяпти. Улардан бири шубҳасиз Ильдар Маматказин бўлиб, ўтган мавсумда жамоанинг Про лигадан Суперлигага қайтишида катта ҳиссасини қўшди.

У сардор сифатида ўзини кўрсатди ва йилнинг энг яхши футболчисига айланди. Айни чоғда Ильдар Анталияда янги мавсум учун астойдил тайёрланмоқда. 

Кеча Суперлига учун қуръа ташлангач, Маматказинни суҳбатга тортдик. 



- Янги мавсум учун қуръа ташланди. Бундан нимани кутгандингиз?

- Бизга кимга қарши ўйнашнинг фарқи йўқ. Барибир эртами-кечми, барча жамоа билан ўйнаймиз. Фақат уйда ўйнашни хоҳлагандим. Яъни, илк турни мухлисларимиз кўз ўнгида ўтказиш истагида эдик. Аммо стадионимиз таъмирланяпти. Майли, сафарда бўлса ҳам биз яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳа, чемпионатнинг илк турини "Насаф"га қарши ўтказамиз ва осон бўлмайди. Ҳамма билади, бу яхши жамоа.

-  Қуръадан аввал қайси рақибни ўйлагандингиз?

- "Қизилқум" ёки "Сўғдиёна" жамоаси тушади, деб ўйлагандим. Ўзинглар кўрдинглар, "Насаф" тўғри келди. Яхши натижага эришиш учун қаттиқ курашамиз. Яхши тайёргарлик олиб боряпмиз. Энди мураббийлар рақибни ҳам ўрганиб чиқишни бошлашади. 



- Шахсий фикрингизча, "Насаф"нинг асосий кучи нимада? Рақибни қандай енгиш мумкин? Ҳар қалай бу жамоада олдин тўп тепгансиз ва яхши биласиз.

-  "Насаф"нинг асосий қуроли – бу жамоавий ўйин. Кўпроқ жамоавий ўйинга эътибор қаратади. 3-4 йилдан бери битта таркиб билан ҳаракат қилиб келяпти. Ўйинчилари бир-бирини яхши тушунади. Ўйини шаклланган. Бош мураббийи Рўзиқул Бердиев кўпроқ тактикага ҳам эътибор беради. Бу – футбол. Биз ҳам у ерга шунчаки бормаймиз, бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Мураббийларимиз ҳам тўғри тактика танлашади. Жиддий тайёргарлик кўрамиз. Тўғри тактика танланса, ҳар қандай рақибга қарши ўйнаса ва яхши натижага эришса бўлади. Мураббийларимиз шунинг устида иш олиб борадилар. Албатта, имкониятимиз бор. 1-тур учрашувигача бироз вақт бор. Энди бор эътиборни бўлажак ўйинга қаратамиз. 

- Жамоанинг кайфияти ва муҳит қандай? Анталиядаги йиғинда асосий эътибор нимага қаратиляпти?

-  Бундан аввал Дукентда шуғулландик. У ерда асосий юкламалар олинди. Бу ерга келганимизда дастлабки 3-4 кун давомида яна юкламалар олдик ва ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Катта “нагрузка” олиб ўйинга чиқиш ҳар қандай футболчига қийинчилик туғдиради. Ҳозир яна ўйинлар бўлади ва ҳар хил тактикалар устида ишлаяпмиз. Янги ўйинчилар ҳам келган. Ўз ўйинимизни шакллантирамиз. Жамоамизда муҳит аъло даражада. Барча футболчилар иноқ ҳамда бир-бирини қўллаб-қувватлашяпти. Машғулотларимиз анча қувноқ ва қизиқарли кечяпти. Муҳит яхшилигидан олаётган “нагрузка”ларимиз ҳам унчалик сезилмаяпти. Шундай руҳда давом этамиз. 

- Ўтган йили ҳам "Андижон" Анталияда йиғин ўтказганди ва бу чемпионат мобайнида ижобий таъсирини кўрсатган. Бу сафарги йиғиндан сўнг чемпионатга қанчалик таъсир кўрсатади, деб ўйлайсиз?

- Ўтган йили ҳам кучли рақибларга қарши ўйнаганмиз. Анталияда яхши шароитлар бор. Майдонлар сифати зўр ва рақиблар ҳам ажойиб. Футболчилар учун барча нарса мавжуд. Қанчалик фойда беришини мавсум бошланганида биламиз. Лекин барибир ижобий тарафдан катта таъсири бўлади. Аста-секин жамоавий ўйинни шакллантиришга кўпроқ урғу бериляпти. Ўртоқлик учрашувларида янги келган футболчилар тезроқ жамоамизга киришиб кетса, анча яхши бўлади. 

- Таркиб чиндан ҳам янги ижрочилар эвазига янада кучайтириляпти. Селекция ишларидан қанчалик қониқяпсиз?

-  Легионерларнинг яхши савияда эканлиги билиниб турибди. Жисмоний тайёргарлик устида ҳам ишлашяпти. Албатта, уларнинг ёрдами тегади. Бошқа келган ўйинчилар ҳам "Андижон"нинг ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика