UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Ўтган мавсум «Навбаҳор»да ҳаракат қилган Сияваш Ҳақназарининг янги жамоаси маълум  0 10:00Sofascore. Алиқулов ҳимоячилар орасидаги энг катта баҳога лойиқ кўрилди  1 09:24Ҳусановнинг ҳимоядаги шериги ҳамюртимизнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  17 08:52Суперлиганинг икки клуби бош мураббийи билан шартномани узайтирди  1 08:24Sofascore. Бир бўлим ҳаракат қилган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди  3 07:50Бугун Ўзбекистон МТЖ Иорданияга қарши баҳс олиб боради  16 07:34Ўртоқлик учаршуви. «Пахтакор» Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 02:54Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Валенсия"га 7та гол урди!  61 01:55АПЛ. Лисандро Мартинеснинг голи МЮга меҳмонда "Фулхэм"га қарши ўйинда ғалабани тақдим этди  13 01:48Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида "Ал Фотиҳ"ни мағлуб этди, Роналдудан гол  1 00:38Каземиро Туркияга йўл олиши мумкин  0 00:03А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни аяб ўтирмади  0 23:28Ўзбекистон U-16 ҳам Саудия Арабистонидан устун келди  4 23:17Англияликлар Ҳусановнинг дебюти ҳақида нималар деб ёзишди? Журналистларнинг фикри ва ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар  41 21:36"Барселона" ушбу қишда Неймарни ортга қайтариши мумкин эди  5

"Андижон" ўз скаутига эга Ўзбекистондаги илк клубга айланди Янгиликлар

"Андижон" ўз скаутига эга Ўзбекистондаги илк клубга айланди

2023 йилги мавсум ҳали якунланмаганига қарамай "Андижон" аллақачон келажак ҳақида ўйламоқда.

Клуб скаут лавозимини эгаллайдиган россиялик мутахассис Николай Егоричев билан битим имзолади. Championat.Asia ўқувчилари Николайни сайтимиздаги мухбир сифатидаги фаолияти орқали билишади.

Николай Егоричев скаутинг бўйича TalentScout рус курсини тугатди, итальян скаутинг агентлиги бўлмиш A2M (Марказий Осиёдаги бозор бўйича) билан ҳамкорлик қилди, шунингдек ФНЛнинг "Акрон" клубидаги амалиёт ўтади (ўзбекистонлик ёш футболчиларни таҳлил қилди).

Егоричевнинг вазифаларига қуйидагилар киради:

• "Андижон"нинг ҳозирги ўйинчилар ва захира имкониятларини баҳолаш;

• ёшлар жамоаларини таҳлил қилиш ва асосий жамоада имконият олишга лойиқ бўлган истиқболли футболчиларни аниқлаш;

• "Андижон"нинг биринчи ва ёшлар жамоаларида кучайишга муҳтож бўлган позицияларини аниқлаш;

• ўйинчиларни излаш ва таҳлил қилиш (ҳам ташқи бозорда, ҳам ички);

• "Андижон" ўйинчиларини хориж бозорларига олиб чиқиш (жумладан, футболчиларнинг хориж клубларида кўрик ва амалиётларини ташкил қилиш).

Шундай экан, "Андижон" қишки трансфер ойнасига олдиндан тайёр бўлмоқчи ва режали тарзда келаси мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

Қайд этиш керакки, "Андижон" штатида ўзининг скаутига эга бўлган Ўзбекистондаги илк клубга айланди.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика