UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35"Шўртан" дарвозабони легионерга айланди  0 08:05Ўзбекистонлик ҳимоячи Тожикистон совриндори сафига бориб қўшилди  0 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   75 03:03Франция. ПСЖ "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 02:53Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед"дан камбэк! Магуайр 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди  10 02:43А Серия. Сўнгги дақиқадаги пенальти "Ювентус"га ғалаба олиб берди  4 02:25Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан дубль  0 00:43Мартинелли қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказади?  0 00:23Саудия Арабистони. Иккитадан пенальти ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Ал Аҳли" ғалабага эришди  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  97 22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  54 21:50Серхио Рамос нима сабабдан 93-рақамда ўйнашини айтди  1 21:36"Насаф" назорат ўйинида "Лиепая"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  9 21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  2

"Андижон" мухлислари ижро этаётган машҳур кричалка. "Тики-така"ми ёки "Зига-зага"? (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

"Андижон" мухлислари ижро этаётган машҳур кричалка. "Тики-така"ми ёки "Зига-зага"? (Бекзод Толибов блоги)

Теглар :  Андижон
"Андижон" ўз майдонида “Машъал"ни мағлуб этиб 2022-йилги Про лига ғолиблигини қўлга киритганидан хабарингиз бор. Виктор Кумиков бош мураббийлигидаги жамоа янги мавсумни Суперлигада ўтказади.

Бугун барчанинг Бухоро томонга қаратилган ва барча "Насаф" ва "Навбаҳор" иштирокидаги Ўзбекистон Coca-Cola кубоги финал учрашувини кутмоқда. Сизни мазкур жараёндан чалғитмаган холда жорий мавсум андижонлик мухлислар ижросида оммалашган машҳур кричалка (олқишлаш, куйлаш) ҳақида бир оз маълумот бериб ўтмоқчимиз.

"Бобур арена" жорий мавсум ҳақиқатдан ўзини ҳар доимгидан ҳам ўзгачароқ услубда намоён қилди. Интернет ривожланганидами, ёки замонавий технологиялар туфайлими, ҳартугул биз "Андижон"нинг уйдаги ҳар бир ўйинидан сўнг футболчилар ва жамоа мухлислари уйғунлигида намоён бўлган ажойиб кадрларга гувоҳ бўлдик. Фан клуб ижросидаги кричалкалардан бири сўнги кунларда анчайин машҳурликка эришди. Жумладан, "Андижон"га Про-лига ғолиблигини келтирган "Машъал"га қарши ўйин якунида чемпионлик нишонланган кадрлар кўпчиликда ўша машҳур кричалка бўйича саволларни келтириб чиқарди. "Андижон" мухлислари "Тики-така" дейишаяптими, жамоанинг ўйин услуби бундай эмас-ку қабилидаги саволлар пайдо бўлди. Кимдир билади, балки кимнингдир эса бу кричалкадан хабари йўқ, шу боисдан ҳам биз бу борадаги саволларга жавоб бериб кетишни лозим деб топдик.




Диққат билан эътибор қаратсангиз, андижонлик мухлислар ижросидаги ўша машҳур кричалкада шундай сўзлар янграяпти:

- Зига! Зага! Зига-зага, зига-зага, ҳей-ҳей, ҳей!

Хўш, бу кричалка аслида қаердан келиб чиққан? Андижонлик мухлислар Ўзбекистонда оммалаштирган ушбу кричалка ўзи аслида қандай пайдо бўлган? Қуйида мазкур саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

"Zigga Zagga”нинг асли келиб чиқиш ватани Англия ҳисобланади. Бу борада турлича қарашлар мавжуд бўлса-да, энг тўғри версия Буюк Британия театрларига бориб тақалади. XX аср ўрталарида Англия денгиз флоти ва театрларида шу каби бир-бирини такрорлаган холда ижро этилувчи куйлар кўп тарқалган. Ҳозирги кунга келиб "Zigga Zagga” атамаси ишлатилса, Англияда биринчи бўлиб барчанинг кўз ўнгига Лондоннинг "Челси" клуб мухлиси Микки Гринуэй келади. Сабаби айнан шу мухлис “Челси" иштирокидаги футбол учрашувларига "Zigga Zagga”ни олиб кирган ва оммалаштирган. Гринуэй 1999-йилда оламдан ўтган ва жамоа мухлислари унинг хотирасига "Zigga Zagga”ни мунтазам ижро этиб келишади. Шунингдек, ушбу кричалка Англиядан футболдан бошқа спорт турларида ҳам, масалан регбида ҳам доимий қўлланилиб турилади.

"Zigga Zaga” бўйича турлича қарашлар мавжуд. Айрим манбаларда, "Манчестер Юнайтед" мухлислари 1960 йили Римда бўлиб ўтган олимпиада ўйинларида ушбу кричалкани қўллаган деган тахминларни илгари суришади. Баъзи манбалар эса бу машҳур кричалка "Сток Сити" мухлисларига тегишли эканини айтади. Бироқ, ҳозирги кунда давомида айтилган вариантларни ҳеч деярли эсламайди. "Zigga Zagga” ижро этилганида юқорида айтилганидек, Англияда барчанинг кўз ўнгига Микки Гринуэй келади.




"Zigga Zagga” дунёнинг кўплаб мамлакатларида аллақачонлар оммалашган. Масалан Россияда, Санк-Петербург клублари мухлислари ушбу кричалкадан мунтазам фойдаланиб келишади. Шунингдек, қўшни Қозоғистоннинг "Актобе" клуби футболчилари ва мухлислари деярли ҳар бир ўйиндан сўнг "Zigga Zaga”ни биргаликда ижро этишни хуш кўришади.

"Андижон" фан клуби ушбу машҳур кричалкани юртимиз футболига олиб кирди ва таъкидлаш жоиз, қойилмақом ижро билан оммалаштира олди. Бизнинг, сизнинг ва бошқаларнинг эътиборини тортганига сабаб ҳам шу аслида. Бу ўз-ўзидан андижонлик мухлислар жамоасини қўллаб-қувватлашда янгича ёндашувларга асосланган изланишлар олиб бораётганини кўрсатади.

P.S. Бугунги финалдан сўнг нигоҳингизни Бухородан олиб қўймай туринг. Боиси 1-ноябрь куни айни шу стадионда яна бир "Йил ўйини" бор, "Бухоро - "Турон".

Бекзод Толибов

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика