“Андижон” мухлислари диққатига!
19 фев 2016 23:30
Янгиликлар
“Андижон” мухлислари диққатига!
Ишқибозлар клубига яъни 18-секторда севимли жамоамизни бутун ўйин давомида тинимсиз равишда қўллаб-қувватлашни истаганларни 20 февраль, шанба куни соат 15:00да “Соғлом авлод” стадионига келишлари сўралади. Мухлислар клубига аъзо бўлишни ҳоҳлаганлар ўзи билан 2та 3х4 ҳажмдаги расм ва албатта шахсини тасдиқловчи Паспорти (нусха) си билан келиши сўралади. Учрашув куни қолган масалалар тўлиқ тушунтирилади.
Шунингдек агарда кимда қандайдир таклиф ва мулоҳазалар бўлса, 18-секторбоп "кричалка" ва шунга ўхшаш янгилик бўлса 20 февраль куни ўзи билан бирга олиб келиши сўралади. “Андижон” ишқибозлар клуби ҳар йили бир қатор янгиликларга қўл уриб келмоқда. Бу йил ҳам ушбу анъанани давом эттириш борасида иш олиб борилмоқда.
“Андижон” ишқибозлар клуби.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар