UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  0 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  5 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  2 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  9 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  7 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  2 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26

«Андижон»: «Цементчи» билан ўйинга тайёргарлик бошланди Янгиликлар

«Андижон»: «Цементчи» билан ўйинга тайёргарлик бошланди

Хабарингиз бор, кеча «Андижон» биринчи лиганинг 5-турида «УзДонгЖу» жамоасини 2:0 ҳисобида таслим этиб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.

Энди навбатдаги турдаги рақибимиз - Қувасойнинг «Цементчи» жамоасидир. Абдумалик Ҳакимов бошчилигидаги ушбу жамоа айни дамда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Андижон» билан ўртадаги очколар фарқи иккитани ташкил этаётганини ҳам айтиш лозим. Қувасойликлар бугунгача 5та ўйин ўтказиб  юз фоизли натижа кўрсатиб келмоқда. Шу боис айтиш мумкинки, 26  апрель куни Қувасойда бўлиб ўтадиган «Цементчи» - «Андижон» учрашуви кескин ва муросасиз тарзда ўтиши турган гап. «Бургутлар» устози Виталий Легай кечаги ўйиндан сўнг футболчиларга дам бермади ва навбатдаги муҳим беллашувга тайёргарликка киришилди.

 Бугун эрталаб ўтказилган машғулотда мураббийлар айрим футболчилар билан тикланиш машғулотини олиб борган бўлса, қолганлар тўлиқ куч билан астойдил шуғулланди. Таркибда Абдукарим Муҳамедовдан бошқа йўқотишлар йўқ. Иқтидорли посбон «УзДонгЖу» билан ўйиндан олдинги машғулотда кутилмаганда оёғидан жарохат олиб, бир неча ойга сафдан чиқди. Қолган футболчиларимиз соппа-соғ ва улар бўлажак жиддий ўйинга жангавор тайёргарлик ва юқори кайфиятда дейиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, биринчи лиганинг ушбу марказий учрашуви 26 апрель, чоршанба куни Қувасой шаҳридаги «Цементчи» стадионида соат 16:30да бошланади. Ишқибозларимизни қизиқарли кечиши кутилаётган ўйинга таклиф этиб қоламиз. Зеро, «Цементчи»га қарши учрашувда мухлислар далдаси жамоамиз учун муҳимдир. Шундай экан, биз сизларни стадионда кутамиз!


"Андижон" клуби матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика