UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   2 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  5 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  10 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  22 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19

"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз" Янгиликлар

"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз"

"Андижон" жамоасининг Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиши ўзбек футболидаги катта воқеа сифатида тарихга кирди, чунки бунга қадар кубок Тошкент клублари ва "Насаф"ники бўлаётганди.

 Эндиликда "бургутлар" кейинги мавсумда ОЧЛда иштирок этади, лекин бунинг учун маълум бир талабларни бажариш керак бўлади. Хўш, бу борада тайёргарлик қандай кетяпти? Шу ва бошқа саволлар билан клуб бош директори Элбек Саматовга юзландик.

- "Андижон" жамоаси учун бу йилги мавсум қандай ўтмоқда? Мавсум бошида қўйилган вазифалар, ўйланган режаларга қанчалик мос ўтяпти? 

- Суперлиганинг биринчи даврасини яхши ўтказдик деб бемалол айта оламан. Иккинчи даврани эса қониқарсиз тарзда ўтказмоқдамиз. Кубокда ўзимиз ўйлагандан ҳам яхшироқ натижа қайд этдик ва ғолиб чиқдик. Мавсум бошида мақсадимиз кучли бешликка кириш эди. Умуман олганда мавсум кўнгилдагидек кетяпти. Масалан, 2 ва 11-ўриндаги жамоа ўртасида фарқ йўқ, чунки ҳеч нарса бермайди. Кубокни олган ҳолда ОЧЛга йўлланмани қўлга киритдик. 

-  Кубокка эга чиқиш раҳбар сифатида қандай таассурот, ҳиссиётларни берди? Ичингиздан нима ўтди? 

- Таассуротлар жуда кучли бўлди. Кун ўтган сари катта иш қилганимизни тушуниб боряпман. ОЧЛ-2 турнирида ҳам муносиб иштирок этамиз.


-  Селекция ишлари ҳақида. Бу йилги трансферлар, янги футболчилар қанчалик самара келтира олди, раҳбарият, мураббийлар қониқдими? 

- Умумий олганда кўнгилдагидек бўлди. Янги келган футболчилар ютуқларимизга ўз ҳиссаларини қўшди, дея оламан. Дейлик, Рустам Турдимуродов, Шаҳром Самиев, Бектемир Абдуманнонов ва бошқалар ҳам ўзини кўрсатди. 

-  Кейинги йил жамоа ОЧЛда ўйнайди. Бунинг учун талабларни бажариш бўйича ишлар бошланганми? Стадиондаги шароитлар ва ҳоказо...

- Албатта, ОЧЛда ўйнашнинг ўзига яраша талаблари борлигидан хабардормиз. Бунинг учун вақтимиз бор. Декабрь ойидан бошлаб стадионимизни талабларга мос ҳолатга келтиришни бошлаймиз. Бундан муаммо йўқ. Бизнинг ПФЛ бошқа давлатларга қараганда клубларга бу борада вазифаларни юклаб келяпти. Шу сабабли аксарият талаблар бажариб бўлинган. Медиа трибуна, МТРКга, мухлисларга шароитлар яратилиш устида иш олиб борилади. Насиб қилса, рақибларни Андижонда қабул қиламиз.



- ОЧЛни ҳисобга олганда "Андижон"нинг таркиби қандай кўринишда бўлиши мумкин? Табиийки мухлислар янгиликлар кутади, халқаро мусобақаларда тажрибали номлар ҳам керак... 

- Таркибимизни бунданда кучлироқ қилишимиз керак бўлади. Ҳаттоки, чемпион жамоа ҳам кучайишни истайди. Биз ҳам бу бўйича ишлар олиб борилмоқда. Футболчилар билан музокаралар давом этмоқда, жараён кетяпти. Яқин кунларда бу нарса амалга ошади ва эълон қиламиз. 

- Клубда қарздорлик билан боғлиқ муаммолар йўқми? Футболчилар, бошқа ташкилотлардан... 

- Бу борада жиддий муаммолар йўқ, футболчилар олдида ҳам қарздорлик йўқ.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика