UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  0 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  1 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  7 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  13 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4

"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью Янгиликлар

"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью

Футбол тараққиёти билан бирга дарвозабонлар позициясида ҳам жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда.

Бугун улардан фақат сейв ёки "қуруқ ўйин"эмас, балки тактик фикрлаш, ўйинни олдиндан ҳис қилиш ва оёқда тўп билан ишлай олиш каби кўникмалар ҳам талаб этиляпти. Суперлигада эса бу мавсумда айнан дарвозабон хатолари кўп голларга сабаб бўлаётгани кузатиляпти. Шу ҳақда собиқ дарвозабон ва мураббий Денис Иванков билан суҳбатлашдик. 

— Дарвозабон ўйинини баҳолашда асосий кўрсаткичлар қайсилар? Масалан ҳужумчи голлари билан, ярим ҳимоячи эса узатмалари ва курашлари билан баҳоланади... 

— Дарвозабон фақат сейвлар ва узатмалар билан чекланиб қолмаслиги керак. У тактик жиҳатдан ҳам қуролланган бўлиши, ўйинни ўқий олиши, вазиятни олдиндан ҳис қилиб, унга тайёр тура олиши шарт.

 — Бугунги замонавий дарвозабон билан 10–15 йил олдинги дарвозабон ўртасида қандай фарқ бор?

 — Ҳозир футбол ҳам, дарвозабон ҳам бир жойда турмайди. Ҳар доим кучли жиҳатларини такомиллаштириб, заиф томонларини ривожлантириб бориши зарур. Агар 15 йил олдин ҳимоядан чиқишда тўпни шунчаки олдинга тепиш одатий ҳол бўлган бўлса, ҳозир деярли ҳеч ким тўпни бекорга тепмайди. Замонавий дарвозабон эса худди 100 фоиз майдондаги футболчи каби техник жиҳатдан қуролланган бўлиши керак. 

— Охирги йилларда дарвозабонлардан оёқда ўйнаш талаб этиляпти. Бу қай даражада муҳим? Бу жамоа бош мураббийнинг услубига ҳам боғлиқми? 

— Охирги пайтларда бизда ҳам дарвозабоннинг оёқда ўйинига эътибор қаратиляпти. Аммо айтиб ўтиш керакки, Вадим Карленович бир пайтлар "Трактор"да ишлаган. Ўшандаёқ унинг қўл остидаги дарвозабонлар тўп билан яхши муомала қила оларди. Жаҳон футболида эса оёқда ўйинга анча вақтдан бери катта аҳамият берилади. Қайта-қайта таъкидлайман: замонавий футболда оёқ билан ўйин жуда муҳим.

 — Суперлига дарвозабонлари ҳақида умумий фикрингиз? Нима учундир бу йил дарвозабонларнинг индивидуал хатолари натижасида юзага келаётган голлар кўпаймоқда...

 — Дарвозабонлар ҳақида фикрларим икки хил. Яхши йигитлар бор, аммо улар ҳамон болаларча хатоларга йўл қўшмоқда. Ҳа, жуда кўп ортиқча хатолар қилишмоқда. Масалан, охирги Намангандаги ўйинда Шукрон хато қилди. Ундан олдин "Бунёдкор"га қарши баҳсда Ботирали ҳам шундай хатога йўл қўйди. Шу каби вазиятлар бу мавсумда жуда кўп учраяпти. Фикримча, бу тажрибали мутахассислар етишмаслигидан. 

— Қайси дарвозабонларни кашфиёт сифатида кўряпсиз? Кимларни ажратиб ўтган бўлардингиз? 

— Суперлигада ҳозирча мен учун янгича очилган ном йўқ. Ҳар бир йигитга кўпроқ барқарор ва яхши ўйинлар тилайман. Шуни унутмаслигимиз керакки, бир йилдан кам вақт ичида биз учун улкан воқеа — Жаҳон чемпионати финал босқичи кутиб турибди. 

— "Нефтчи"дан кейин сизнинг "Насаф"га ўтишингиз ҳақида гап-сўзлар бўлган эди. Ҳозир нима ишлар билан бандсиз?

— "Насаф" раҳбарияти билан гаплашганман, аммо ҳамкорликни янги йилгача қолдиришга қарор қилдик. Ҳозир Тошкентдаман, келаси ҳафта Европага учаман. Чехиянинг "Спарта" клубида амалиёт ўтайман.

— Ўткир Юсупов "Фулад"да захирада қолмоқда...

— Шубҳасиз Ўткирга айни пайтда ўйин амалиёти керак.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика