UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  23 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  17 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз" Янгиликлар

"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз"

"Андижон" жамоасининг Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиши ўзбек футболидаги катта воқеа сифатида тарихга кирди, чунки бунга қадар кубок Тошкент клублари ва "Насаф"ники бўлаётганди.

 Эндиликда "бургутлар" кейинги мавсумда ОЧЛда иштирок этади, лекин бунинг учун маълум бир талабларни бажариш керак бўлади. Хўш, бу борада тайёргарлик қандай кетяпти? Шу ва бошқа саволлар билан клуб бош директори Элбек Саматовга юзландик.

- "Андижон" жамоаси учун бу йилги мавсум қандай ўтмоқда? Мавсум бошида қўйилган вазифалар, ўйланган режаларга қанчалик мос ўтяпти? 

- Суперлиганинг биринчи даврасини яхши ўтказдик деб бемалол айта оламан. Иккинчи даврани эса қониқарсиз тарзда ўтказмоқдамиз. Кубокда ўзимиз ўйлагандан ҳам яхшироқ натижа қайд этдик ва ғолиб чиқдик. Мавсум бошида мақсадимиз кучли бешликка кириш эди. Умуман олганда мавсум кўнгилдагидек кетяпти. Масалан, 2 ва 11-ўриндаги жамоа ўртасида фарқ йўқ, чунки ҳеч нарса бермайди. Кубокни олган ҳолда ОЧЛга йўлланмани қўлга киритдик. 

-  Кубокка эга чиқиш раҳбар сифатида қандай таассурот, ҳиссиётларни берди? Ичингиздан нима ўтди? 

- Таассуротлар жуда кучли бўлди. Кун ўтган сари катта иш қилганимизни тушуниб боряпман. ОЧЛ-2 турнирида ҳам муносиб иштирок этамиз.


-  Селекция ишлари ҳақида. Бу йилги трансферлар, янги футболчилар қанчалик самара келтира олди, раҳбарият, мураббийлар қониқдими? 

- Умумий олганда кўнгилдагидек бўлди. Янги келган футболчилар ютуқларимизга ўз ҳиссаларини қўшди, дея оламан. Дейлик, Рустам Турдимуродов, Шаҳром Самиев, Бектемир Абдуманнонов ва бошқалар ҳам ўзини кўрсатди. 

-  Кейинги йил жамоа ОЧЛда ўйнайди. Бунинг учун талабларни бажариш бўйича ишлар бошланганми? Стадиондаги шароитлар ва ҳоказо...

- Албатта, ОЧЛда ўйнашнинг ўзига яраша талаблари борлигидан хабардормиз. Бунинг учун вақтимиз бор. Декабрь ойидан бошлаб стадионимизни талабларга мос ҳолатга келтиришни бошлаймиз. Бундан муаммо йўқ. Бизнинг ПФЛ бошқа давлатларга қараганда клубларга бу борада вазифаларни юклаб келяпти. Шу сабабли аксарият талаблар бажариб бўлинган. Медиа трибуна, МТРКга, мухлисларга шароитлар яратилиш устида иш олиб борилади. Насиб қилса, рақибларни Андижонда қабул қиламиз.



- ОЧЛни ҳисобга олганда "Андижон"нинг таркиби қандай кўринишда бўлиши мумкин? Табиийки мухлислар янгиликлар кутади, халқаро мусобақаларда тажрибали номлар ҳам керак... 

- Таркибимизни бунданда кучлироқ қилишимиз керак бўлади. Ҳаттоки, чемпион жамоа ҳам кучайишни истайди. Биз ҳам бу бўйича ишлар олиб борилмоқда. Футболчилар билан музокаралар давом этмоқда, жараён кетяпти. Яқин кунларда бу нарса амалга ошади ва эълон қиламиз. 

- Клубда қарздорлик билан боғлиқ муаммолар йўқми? Футболчилар, бошқа ташкилотлардан... 

- Бу борада жиддий муаммолар йўқ, футболчилар олдида ҳам қарздорлик йўқ.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика