UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  2 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0

“Андижанка” БААда йиғин ўтказади Янгиликлар

“Андижанка” БААда йиғин ўтказади

Ўтган мавсум чемпионатни 3-ўринда якунлаган “Андижанка” қизлари олдига жорий йил янада юқори мақсадлар қўйилмоқда.

Жамоа 6 январдан янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Машғулотлар Андижон шаҳридаги “Дўстлик” стадионида кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, клуб раҳбарияти бу йил “Андижанка” олдига чемпионлик вазифасини қўймоқда. Шунга монанд шароитлар ҳам яратиб борилаётир. Клуб вице-президенти Маъруф Абдусаломовнинг айтишича, жамоа 28 январь куни хорижда йиғин ўтказиш учун сафарга жўнаб кетади. Бу борада БАА давлати танланган. Ўзингизга яхши маълумки, қиш фаслида БАА кўплаб клубларга тайёргарлик учун қулайдир. Январь ва феврал ойида мамлакатимизнинг бир қатор жамоалари ҳам айнан БААда йиғин ўтказиб қайтади. Шунингдек у ерда спарринг рақиблар топиш ҳам бирмунча осондир. Табиийки “Андижанка”нинг ушбу хориж йиғини Ўзбекистон аёллар футболида ўзига хос шов-шувли натижадир. Чунки бунга қадар асосан Қаршининг “Севинч” жамоаси чет элда машғулот ўтказиб қайтган.

Дарвоқе, “Андижанка” футбол клуби ўтган мавсум “Joma” фирмасининг спорт кийимларидан фойдаланганди. Клуб раҳбарияти узоқ изланишлардан сўнг машхур бренд “Nike” билан ҳамкорлик қилишни лозим топди ва бу борада мазкур фирма билан келишувга эришди. Шу боис жорий йил “Андижанка” ушбу фирманинг эпикировларидан фойдаланади.   

“Андижанка” ФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика