UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Остон Ўруновдан рекорд!  0 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  1 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  56 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  3 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0

“Андижанка” 2-турни кетма-кет ғалаба билан бошлади Янгиликлар

“Андижанка” 2-турни кетма-кет ғалаба билан бошлади

Теглар :  Андижанка
22 февраль куни Тошкент шаҳрида аёллар жамоалари ўртасида футзал бўйича XII Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур ўйинлари старт олди.

Илк турда 5-ўринни қўлга киритиб, навбатдаги турда иштирок этиш хуқуқини қўлга киритган “Андижанка” жамоаси дастлабки икки турни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди. 

Ориф Маматказин бошқарувидаги “Андижанка” кеча тақвимга кўра Нукуснинг “Қирқ-Қиз” жамоаси билан куч синашди. Айтиш керакки, ушбу баҳсда қизларимиз ишончли ғалабага эришди.  

“Андижанка” – “Қирқ-Қиз” 3:0

“Андижанка”: Дилафруз Ходжаева, Елена Лагуткина, Ойгул Яқубов, Ўғилой Қўчқорова, Рушана Сафина, Зиёда Тўланбоева, Рўза Асқарова, Гулнора Давронова, Мафтуна Жўраева, Моҳира Жўрабоева, Назокат Маматисақова.

Голлар: Ойгул Яқубова (2та), Ўғилой Қўчқорова.

Бугун эса “Андижанка” Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши баҳс олиб борди. Бу сафарги учрашув эса чинакамига қизларимизнинг бенефисига айланиб кетди. Иштаҳа овқат пайтида келади деганларидек, футболчиларимиз ҳам рақибини ортиқча аяб ўтирмади ва жавобсиз нақд 11та (!) тўп киритишга муваффақ бўлди. Ўғилой Қўчқорова ва Мафтуна Жўраева хет-трик қайд этган бўлса, Рушана Сафина дублга эришди. 

“Локомотив” – “Андижанка” 0:11

“Андижанка”: Дилафруз Ходжаева, Елена Лагуткина, Ойгул Яқубов, Ўғилой Қўчқорова, Рушана Сафина, Зиёда Тўланбоева, Рўза Асқарова, Гулнора Давронова, Мафтуна Жўраева, Моҳира Жўрабоева, Назокат Маматисақова.

Голлар: Ўғилой Қўчқорова (3та), Мафтуна Жўраева (3та), Рушана Сафина (2та), Елена Лагуткина, Гулнора Давронова, Зиёда Тўланбоева.


Энди эртага “Андижанка” қизлари Тошкент вилоятининг “Юзробод” жамоасига қарши ўйнайди. 


“Андижанка” ФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика