Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор

Khoja
26 сен 2025
Бугун Суперлиганинг 23-тур баҳслари давом эттирилади.

Андижонда "Андижон" жамоаси ОКМКни қабул қилади. Учрашув 19:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда "Андижон" 22 та турда 22 та очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 12-поғонасида кетмоқда. ОКМКнинг ҳисобида 40 та очко бор ва Миржалол Қосимов шогирдлари 3-поғонадан жой олишган.

Маълумот учун, жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида ОКМК супер камбек амалга ошириб, 4:3 ҳисобида ғалаба қозонганди. 

"Андижон" – ОКМК 

26.09.2025

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Захира ҳаками: Акрам Салоҳиддинов

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR: Тўрабек Суюнов

AVAR: Шоҳруҳ Аъзамов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид


KhojaMuallif
Manba: Championat.asia