UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  51 20:45Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:0 (матнли транлсяция)  11 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  5 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 2:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  5 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  16 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3

“Андижанка” 2-турни кетма-кет ғалаба билан бошлади Янгиликлар

“Андижанка” 2-турни кетма-кет ғалаба билан бошлади

Теглар :  Андижанка
22 февраль куни Тошкент шаҳрида аёллар жамоалари ўртасида футзал бўйича XII Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур ўйинлари старт олди.

Илк турда 5-ўринни қўлга киритиб, навбатдаги турда иштирок этиш хуқуқини қўлга киритган “Андижанка” жамоаси дастлабки икки турни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди. 

Ориф Маматказин бошқарувидаги “Андижанка” кеча тақвимга кўра Нукуснинг “Қирқ-Қиз” жамоаси билан куч синашди. Айтиш керакки, ушбу баҳсда қизларимиз ишончли ғалабага эришди.  

“Андижанка” – “Қирқ-Қиз” 3:0

“Андижанка”: Дилафруз Ходжаева, Елена Лагуткина, Ойгул Яқубов, Ўғилой Қўчқорова, Рушана Сафина, Зиёда Тўланбоева, Рўза Асқарова, Гулнора Давронова, Мафтуна Жўраева, Моҳира Жўрабоева, Назокат Маматисақова.

Голлар: Ойгул Яқубова (2та), Ўғилой Қўчқорова.

Бугун эса “Андижанка” Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши баҳс олиб борди. Бу сафарги учрашув эса чинакамига қизларимизнинг бенефисига айланиб кетди. Иштаҳа овқат пайтида келади деганларидек, футболчиларимиз ҳам рақибини ортиқча аяб ўтирмади ва жавобсиз нақд 11та (!) тўп киритишга муваффақ бўлди. Ўғилой Қўчқорова ва Мафтуна Жўраева хет-трик қайд этган бўлса, Рушана Сафина дублга эришди. 

“Локомотив” – “Андижанка” 0:11

“Андижанка”: Дилафруз Ходжаева, Елена Лагуткина, Ойгул Яқубов, Ўғилой Қўчқорова, Рушана Сафина, Зиёда Тўланбоева, Рўза Асқарова, Гулнора Давронова, Мафтуна Жўраева, Моҳира Жўрабоева, Назокат Маматисақова.

Голлар: Ўғилой Қўчқорова (3та), Мафтуна Жўраева (3та), Рушана Сафина (2та), Елена Лагуткина, Гулнора Давронова, Зиёда Тўланбоева.


Энди эртага “Андижанка” қизлари Тошкент вилоятининг “Юзробод” жамоасига қарши ўйнайди. 


“Андижанка” ФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика