Анчелотти яқин вақтларда истеъфога чиқарилмайди
10 ноя 2019 18:51
Янгиликлар
Анчелотти яқин вақтларда истеъфога чиқарилмайди
"Наполи" раҳбарияти яқин вақтларда бош мураббий Карло Анчелоттининг истеъфосини кўриб чиқмайди.
Италия матбуоти хабарига кўра, мураббий камида ЕЧЛ 5-тури доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйинга қадар жамоадаги фаолиятини сақлаб қолади.
Маҳаллий журналистларнинг бераётган маълумотларига қараганда, мураббийнинг ишда қолаётгани клуб президенти Аурелио де Лаурентиснинг АҚШга жўнаб кетгани билан боғлиқ экан.
"Наполи" айни дамда 12 турдан кейин Италия чемпионати турнир жадвалининг 7-поғонасида кетмоқда. Неаполликлар сўнгги 4 ўйинда ғалабага эришганларича йўқ.
Фикрлар