Анчелотти: "Бензема мен туфайли пенальтидан фойдалана олмади"
25 янв 2022 22:08
Янгиликлар
Анчелотти: "Бензема мен туфайли пенальтидан фойдалана олмади"
Дам олиш кунлари Карим Бензема илк марта Испания чемпионати ўйинида пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти франциялик ҳужумчининг амалга ошира олмаган пенальтиси ҳақида фикр билдирди.
"Бензема менинг айбим туфайли пенальтини ноаниқ ижро этди. Мен унга рақиблар унинг жарима зарбаларини таҳлил қилишаётганини ва у йўналишини ўзгариши кераклигини айтдим. У гапимга қулоқ солди ва нишонни ноаниқ мўлжалга олди. Мен жим туришим керак эди", — деди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига доирасида "Элче"га қарши ўйинда Карим Бензема жароҳати сабаб алмаштирилганди.
"Реал Мадрид" "Эльче" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Фикрлар