

"Tuttosport" хабарига кўра, 26 ёшли аргентиналик "Интер"га ўтади. "Ювентус" клуби вакили "Интер" раҳбарлари билан учрашган ва Дибалани Икардига алмаштириш борасида музокара ўтказган.
Икки футболчининг ҳам трансфер нархи 100 миллион еврога тенг. Дибаланинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.
Олдинроқ Икарди "Интер"да қолиши аниқлиги борасида маълумотлар берилганди.



