Ана холос! Хамес Родригес Қатар клубига ўтмоқда
21 сен 2021 16:04
Янгиликлар
Ана холос! Хамес Родригес Қатар клубига ўтмоқда
"Эвертон" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини Қатарда давом эттиради.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, томонлар трансфер борасида келишувга эришишди. "Ар Райян" футболчини ижарага олиши кутилмоқда. Тез орада битим ҳақида эълон қилинади.
30 ёшли колумбиялик футболчининг жамоанинг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес билан муносабатлари самара бермади.
Хамес "Эвертон"га 2020 йилнинг сентябрида ўтганди, у жамоа таркибида 26та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 9та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар