UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  4 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  10 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8

Амин Али Ҳусайин: "Эртага Яман халқи учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Амин Али Ҳусайин: "Эртага Яман халқи учун майдонга тушамиз"

Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Яман бош мураббийи Амин Али Ҳусайин ва футболчи Муҳаммад Иброҳим қатнашди.

"Барчангиз Ямандаги сиёсий аҳволни биласизлар. 5-6 ойдан буён маҳаллий лигамиз ўйинлари ўтказилмаяпти. Бу нарса терма жамоага ҳам салбий таъсир қилиши табиий. Бир қатор етакчи футболчиларимиз турли сабаблар билан Тошкентга кела олишмади. Эртага Ўзбекистон терма жамоада ғалаба учун ўйнайди. Буни жуда яхши тушуниб турибмиз. Ўзбекистон Осиёнинг кучли жамоаларидан бири", - дейди бош мураббий.

"Ўзбекистонга қарши тайёргарлигимиз қисқа бўлди, бунга сабаб Ямандаги вазият. Аммо биз боримизни бериб тайёрландик ва эртага ўйинда ижобий натижага умид қиламиз", - дейди Муҳаммад Иброҳим.

- Айни пайтда Яманда миллий чемпионат тўхтатилган экан. Уммонга қарши ўртоқлик ўйинига қадар футболчилар нима билан шуғулланишди. Умуман футболчиларнинг руҳий ҳолати қандай?

- Яманда 5 ойдан буён умуман футбол ўйнамадик. Уммонга қарши ўйин бизга жуда зарур эди. Хаттоки рейслар ҳам бекор қилинган эди. Уммонга қарши ўйин ўтказиш учун 30 соат автобусда етиб бордик ва ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Ўзбекистон кучли жамоа, аммо эртага биз Яман мамлакати учун майдонга тушамиз.


- Ўзбекистон терма жамоасининг ҳозирги таркиби ҳақида маълумот борми? Рақибнинг ўйинларидан видеолавҳалар борми?

- Ўзбекистон кучли жамоа, Осиё кубогида ўйнаган, Жаҳон чемпионати саралашларида иштирок этган. Биз балки рақибни етарли тарзда ўрганмагандирмиз, аммо эртага майдонга шунчаки тушмаймиз.

- Бу сафарги саралаш олдингиларидан тубдан фарқ қилади. Битта саралаш орқали ҳам Осиё кубогига йўлланма олиш мумкин. Яманнинг имкониятни қандай баҳолайсиз?

- Ямандаги сиёсий вазият туфайли режаларимиз ўзгариб кетди. Гуруҳдаги барча рақибларимиз кучли саналади. Осиё кубогига йўлланма олиш учун курашамиз.

- Эртага Яман терма жамоасидан ҳужумкор ўйин кўрамизми ёки ҳимоявий?

- Эртага кўрасизлар (кулади). Футбол бу оддий, тўп рақибда бўлса ҳимояланасан, тўп сенда бўлса ҳужумга ўтасан.

- Яман терма жамоаси сафида қайси чизиқни кучли деб биласиз?

 - Термамизнинг ҳимоя чизиғини кучли деб биламан.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика