UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  1 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  0 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  3 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  2 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0 13:09"Реал" ёздаги икки харид туфайли қишки трансферлардан воз кечди  6 12:40Сергеев "Пахтакор"да қайси рақамда ўйнайди?  11 11:42"Ювентус" ўз сардорини трансферга қўйди  3

Ҳакамлар "Андижон"ни "чопишди". "Алё рэф"дан Суперлига 11-туридаги ҳакамлик таҳлили Янгиликлар

Ҳакамлар "Андижон"ни "чопишди". "Алё рэф"дан Суперлига 11-туридаги ҳакамлик таҳлили

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram саҳифаси муаллифи) Суперлиганинг 11-тур учрашувларидаги эътиборга молик вазиятларни таҳлил қилди.

 
❌ "Қизилқум" - "Андижон" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Ҳеч қайси такрорий лавҳада "Андижон" футболчиси "Қизилқум" футболчисининг юзига теккани кўринмаган. Унинг қўллари ён томонга ёйилган ва ҳеч қандай ҳаракат қилмаяпти. Бу ерда ўйинни давом эттириш керак эди.

Кейинроқ ҳакам жарима тўпини қаердан тепиш кераклигини кўрсатган "Андижон" футболчисига сариқ карточка кўрсатган. Жарима тўпи тепилган жой ва ҳакамнинг наздидаги қоида бузилган жой тахминан ярим метрга фарқ қилмоқда. Бу жуда ҳам ваҳимали ҳолат эмас, лекин бош ҳакам эътиборлироқ бўлиши керак эди.

❌ "Қизилқум" - "Андижон" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Менимча, қизил карточка – бу вазиятда жуда ҳам кескин қарор. Юмшатувчи жиҳатлар бор: "Андижон" футболчисининг оёғи букилган, бутсанинг тиши билан бош томон аниқ ҳаракат йўқ, у рақибга озгинагина теккан. Яккакурашга киришиш тезлиги ҳам кам. Бу вазиятда "Андижон" футболчисига қўпол ўйин учун сариқ карточка бериши керак эди. ВАР бу вазиятга аралашиши шарт эди.

❌ "Қизилқум" - "Андижон" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

"Қизилқум" футболчисидан симуляция. "Андижон" футболчисининг оёғи ерда ва тўпга интилмаяпти. Ҳужумдаги футболчи бундан фойдаланиб ўнг оёғини ҳимоячи ёнида қолдирмоқда, шу орқали контактга эришмоқда. Эркин зарба ва "Қизилқум" футболчисига сариқ карточка. Пенальти нотўғри белгиланган.

❓ "Қизилқум" - "Андижон" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Агар синчиклаб қаралса тўпиққа аниқ зарба берилмаган. "Андижон" футболчиси тўпни тепиб юборди ва оёғини кўтарди, подкат ташаган "Қизилқум" футболчиси эса унга тегиб кетади.
Албатта, ўйин динамикасида кўплаб ҳакамлар бу вазиятда сариқ карточка кўрсатишади. Яккакурашга киришиш учун жиддий ҳаракат, тезлик, олди томондан подкат ва оёқ таги билан рақиб томонга интилиш бор. Аммо стоп-кадрлар бўйича шуни айтишим мумкинки бу вазиятда ҳакам сариқ карточка кўрсатмаса ҳам бўлади.

❌ "Қизилқум" - "Андижон"
ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Бу вазиятда ўйинни давом эттириш керак. "Қизилқум" футболчиси енгил контактни ҳис қилди ва фолни "ясади". Бу нормал кураш, қоида бузилмаган. Пенальти нотўғри белгиланган, "Қизилқум" футболчисига оғзаки огоҳлантириш бериш керак эди.

✅ "Пахтакор" - "Навбаҳор" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Юз фоизли сариқ карточка. "Пахтакор" тўпга биринчи ета олмаслигини тушунди, аммо контактни енгиллаштиришга ҳаракат қилмаяпти ва оёғини букмаяпти, сўнгра рақиб посбонига бориб урилди. Ҳакам сариқ карточкани тўғри кўрсатди.

❌✅ "Пахтакор" - "Навбаҳор"
ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Агар вазиятни ўзини таҳлил қилсак, "Навбаҳор" футболчиси №13 (Иванович) ва "Пахтакор" футболчиси №3 (Азмиддинов) сариқ карточкадан олишлари керак. Ҳамма тинчланганидан кейин бу икки футболчи кичик жанжал содир қилишди.
Бу жанжалга қадар содир бўлган фол ва тўқнашувчалар сариқ карточкага тортмасди. Оғзаки огоҳлантириш билан чекланса бўлади.

❌ "Сўғдиёна" - "Насаф"
ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Бу вазиятда ВАР ҳакам қандай қарор қабул қилишидан қатъий назар аралашишга ҳақли эмасди. Ҳакамнинг биринчи қарори "Сўғдиёна" футболчисига сариқ карточка кўрсатиш бўлди, бунга қўшилса бўлади. У билан бир чизиқда бошқа ҳимоячи ҳам бор эди, у тўпга етиб олиши мумкин эди, шу боис буни "сўнгги умид фоли" деб бўлмайди. ВАР вазиятга нотўғри аралашди, бош ҳакам хато қилди ва "Сўғдиёна" футболчисини четлатди.

❌ "Олимпик" - ОКМК ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

"Олимпик" дарвозабони зарбани аниқ кўриб турди ва офсайддаги ОКМК футболчиси тўпдан ўзини секингина олиб қочди холос. Менимча, офсайддаги футболчи дарвозабонга халал бермади, дарвозабон зарбани қайтаришга уринди, шу боис голни ҳисобга олса бўларди.

✅ "Олимпик" - ОКМК ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Бош ҳакам сариқ карточкасиз пенальти белгилаш қарорига тўлиқ қўшиламан. "Олимпик" ҳимоячисининг қўли танасини каттароқ қилмоқда. Бу албатта қоида бузилиши. Пенальти тўғри белгиланган.
Пенальти тепиш вақтида "Олимпик" посбони чизиқдан чиқиб кетган. ВАР тўғри аралашди ва пенальти такроран тепилди.


Шундай қилиб, Суперлиганинг бу туридаги 10 та баҳсли вазиятида ҳакамлар 7 та хатога йўл қўйишган. Ундан 4 таси "Қизилқум" - "Андижон" ўйинида кузатилган.

Рейтинг: -10   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика